Самарқанд – Тошкент йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

© Unsplash / Abdul RaazСкоростной поезд "Афросиаб"
Скоростной поезд Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2023
Oбуна бўлиш
17 мартдан 23 мартгача Самарқанддан Тошкентга “Афросиёб” электропоезди йўналишида қўшимча 6 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида 17 мартдан 23 мартгача Самарқанддан Тошкентга “Афросиёб” электропоезди йўналишида қўшимча 6 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
767-сонли "Самарқанд-Тошкент” йўналиши, Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19;
768-сонли “Тошкент-Самарқанд” йўналиши, Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0