Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 14 мартнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРабота морской пехоты в зоне СВО
Работа морской пехоты в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Цинковка ва Кисловка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 75 нафар ҳарбий хизматчиси, БМП, учта транспорт воситаси, тўртта "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси ва битта МТ-12 танкга қарши тўпини йўқ қилди.
Красний-Лиман йўналишида "Марказ" кучлар гуруҳи бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари натижасида ДХРнинг Ямполовка ва ЛХРнинг Невское аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 95 нафар ҳарбий хизматчисм, иккита зирҳли жанговар машинаси, иккита пикап автомобили, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, Д-30 гаубицаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жанубий" кучлар гуруҳи бўлинмалари ДХРнинг Зализнянское, Красное ва Тоненкое аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 150 нафаргача ҳарбий хизматчилари, учта танкм, иккита зирҳли жанговар машинаси, тўртта пикапи, иккита автомашинаси, Д-20 гаубицаси, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси, МТ-12 танкка қарши тўпи ва АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Восток" гуруҳи қўшинлари ДХРнинг Пречистовка ва Запорожье вилоятидаги Успеновка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 60 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар машинаси, учта пикапи, учта енгил автомобили ва Д-20 гаубицасини йўқ қилди.
ДХРнинг Водяное қишлоғида Украина Қуролли кучларининг 72-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Херсон йўналишида 40 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, учта зирҳли жанговар техника, учта автомашина, иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва битта "Акация" ўзиюрар гаубицаси йўқ қилинди.
Армия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 142 та ҳудудда жойлашган 78 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
Харков вилоятининг Казачя Лопан аҳоли пункти ҳудудида "Ольха" кўп ракетали тизимининг жанговар машинаси йўқ қилинди.
ДХРнинг Далнее посёлкаси ҳудудида Украинанинг "Ураган" кўп ракетали тизими жанговар машинаси йўқ қилинди.
ДХРНинг Доброполе ва Клиновое аҳоли пунктлари ҳудудларида АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-36 ва АN/ТPQ-37 артиллерияга қарши радиолокацион станциялари йўқ қилинди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари ДХРнинг Красноармейск қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 самолётини уриб туширди.
Ҳаво мудофаа тизимлари HIMARS, "Смерч" ва "Ураган" кўп ракетали тизимларининг 23 та ракетасини тутиб олди.
Херсон вилоятининг Новая Збуревка, Голая Пристань, ЛХРнинг Кременная, Варваровка, Житловка, ДХРнинг Валериановка, Кирилловка, Волноваха, Володино аҳоли пунктлари ҳамда Мандрикино темир йўл станцияси яқинида Украинанинг 17 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украинанинг жами 401 та самолёти, 220 та вертолёти, 3418 та учувчисиз учиш аппарати, 412 та зенит-ракета мажмуаси, 8293 та танклари ва бошқа зирҳли жанговар техникаси, 1057 та кўп ракета тизимлари, 4350 та дала артиллери қуроллари ва миномётлари, 8924 дона бошқа махсус ҳарбий техникаси йўқ қилинди.
Янгиликлар лентаси
0