Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 13 мартнинг асосий хабарлари

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишРабота РСЗО "Торнадо-Г" в южном секторе СВО
Работа РСЗО Торнадо-Г в южном секторе СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлигининг ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳининг Харков вилоятининг Масютовка, Крахмалное, ЛХРнинг Стелмаховка ва Розовка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК бўлинмаларига зарба бериб, 60 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва иккита машинани йўқ қилди.
Красний-Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Невское ва Червоная Диброва, ДХРнинг Терни ва Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 110 нафаргача ҳарбий хизматчиси, иккита пикап, шунингдек, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуасини йўқ қилишди.
Донецк йўналишида "Жанубий" қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари, ҳаво ҳужумлари ва артиллерия зарбалари натижасида 190 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчилар, учта танк, иккита зирҳли жанговар машина, 14 бошқа техника, жумладан "Мста-Б" гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Восток" кучлар гуруҳи ДХРнинг Угледар, Полтавка аҳоли пунктлари, Запорожье вилоятининг Гуляиполе ва Щербаки аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 60 нафаргача ҳарбий хизматчиси, иккита пикапи, Д-20 ва Д-30 гаубицаларини йўқ қилди.
Херсон йўналишида берилган зарбалар натижасида душманнинг 20дан ортиқ ҳарбий хизматчи, бешта техника, иккита "Акация" ўзиюрар гаубицаси, шунингдек, "Мста-Б" гаубицаси йўқ қилинди.
Авиация, ракета кучлари ва артиллерия ўтган сутка давомида УҚКнинг 148 та ҳудудда жойлашган 76 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
ДХРнинг Первомайское яқинида Украинанинг ОСА-АКМ зенит-ракета мажмуаси уриб туширилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир суткада АҚШда ишлаб чиқарилган 12 та HIMARS ва битта HARM антирадар ракетасини уриб туширди.
Бундан ташқари, ЛХРнинг Нововодяное, Сватово, Новоалександровка ҳамда ДХРнинг Новокраснянка, Владимировка, Егоровка, Запорожье вилоятининг Василевка, Херсон вилоятининг Новая Збруевка ва Константиновка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 16 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 400 та самолёт, 220 та вертолёт, 3401 та учувчисиз учиш аппарати, 412 та зенит-ракета мажмуаси, 8280 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1055 та кўп ракета тизимларининг жанговар техникаси, 4333 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8904 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0