Ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВесна в Ташкенте
Весна в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2023
Oбуна бўлиш
Жанубда баъзи жойларда +26...+28 даражагача бўлади.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Бу ҳафта давомида республика ҳудуди бўйича асосан кам булутли, қуруқ об-ҳаво бўлади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Кечаги совуқдан сўнг бугун кундуз куни ҳаво исий бошлайди ва ҳафтанинг ўртасига келиб, кундузги ҳаво ҳарорати +22...+25 даражага етади, жанубда баъзи жойларда +26...+28 даражагача бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида Қозоғистон бўйича ўтаётган антициклон республика ҳудуди бўйича кундузги ҳаво ҳароратини +18...+20 даражагача бироз пасайтиради.
15-16 март кунлари мамлакатнинг шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0