Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етказилади — ТИВ

© Бахтиёр СаидовБахтиёр Саидов
Бахтиёр Саидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2023
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етказилади, дея хабар берди Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эрон Ислом Республикасида бўлиб турибди. Ташриф давомида Саидов Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашди.
© Бахтиёр СаидовБахтиёр Саидов
Бахтиёр Саидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2023
Бахтиёр Саидов
“Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Абдуллаҳиён Жаноби Олийлари билан самарали учрашув ўтказдик. Яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш, шунингдек, сармоявий шериклик, ишбилармонлик алмашинуви ва халқларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттиришга келишиб олдик”, дейди Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон делегациясининг Эронга ташрифи 11-12 март кунлари амалга оширилиши маълум қилинган эди.
Бўлажак музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва транспорт-коммуникация соҳасидаги ўзаро алоқаларни фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0