Бахтиёр Саидов Эронга боради — ташрифнинг мақсади

© МИД УзбекистанаБахтиёр Саидов
Бахтиёр Саидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегациясининг Эронга ташрифи 11-12 март кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эрон Ислом Республикасига ташриф буюради, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, делегациянинг Эронга ташрифи 11-12 март кунлари амалга оширилади.
Бўлажак музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва транспорт-коммуникация соҳасидаги ўзаро алоқаларни фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0