Ўзбекистон — Австралия ўртасидаги футбол матчини томоша қилиш неча пулга тушади?

© Ўзбекистон футбол ассоциациясифутбол муҳлислари
футбол муҳлислари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги футбол матчи учун чипталарни 10 000 - 50 000 сўмгача сотиб олиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги футбол матчи учун чипта нархи 10 000 - 50 000 сўмни ташкил қилмоқда.
Ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги U20 доирасидаги Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги чорак финал ўйини 11 март куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
Ўйин эртага 19:00 да бошланади. Кириш учун чипта нархлари 10 минг сўмдан 50 минг сўмгача сотиб олиш мумкин.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1 март куни Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги U20 баҳсларига старт берилганди. Ушбу турнир Жаҳон чемпионатига йўлланма беради.
U-20 Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 1 мартдан 9 мартгача бўлиб ўтди. Унда 24 та ўйинда 55 та тўп киритилди. Баҳсларнинг 5 тасида дуранг қайд этилди, 19 та беллашув эса у ёки бу жамоанинг ғалабаси билан тугади.
Янгиликлар лентаси
0