Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғади — Ўзгидромет

© Sputnik / Александр КряжевОсень, архивное фото
Осень, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, ҳарорат +23-28 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 30 даража илиқгача кўтарилади.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат +23-28 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 30 даража илиқгача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +24-26 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат +10-15 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0