https://sputniknews.uz/20230310/ayrim-davlat-mulklari-xususiylashtirilmasligi-belgilab-qoyildi-32778421.html
Айрим давлат мулклари хусусийлаштирилмаслиги белгилаб қўйилди
Айрим давлат мулклари хусусийлаштирилмаслиги белгилаб қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
Президент “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, айрим давлат мулклари хусусийлаштирилмайди. 10.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-10T13:49+0500
2023-03-10T13:49+0500
2023-03-10T14:13+0500
сиёсат
ўзбекистон
мол-мулк
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/527/86/5278693_158:177:1043:675_1920x0_80_0_0_814bd42033537c36f3ecf3b62def93c3.jpg
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 9 март куни имзоланган “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун билан айрим давлат мулклари хусусийлаштирилмаслиги белгилаб қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Телеграм-канали хабар берди.Қонунга кўра, айрим давлат мулклари хусусийлаштирилмайди, жумладан:Қонун давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқи фуқаролик қонунчилигида назарда тутилган асосларга кўра, шунингдек қуйидаги асосларга кўра ҳам юзага келади:Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ер участкаларини аукционга чиқариш соддалаштирилиши ҳақида хабар берилганди. Янги тартибга мувофиқ ерларни аукционга чиқариш босқичлари 13тадан 8тага туширилади ва ер олиш учун сарфланадиган вақт 74 иш кунидан 22 иш кунигача қисқартирилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/527/86/5278693_365:164:1046:675_1920x0_80_0_0_74972709c4a0f0fe317d1fd61514b092.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, мол-мулк, янги қонун
сиёсат, ўзбекистон, мол-мулк, янги қонун
Айрим давлат мулклари хусусийлаштирилмаслиги белгилаб қўйилди
13:49 10.03.2023 (янгиланди: 14:13 10.03.2023) Президент “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, айрим давлат мулклари хусусийлаштирилмайди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 9 март куни имзоланган “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун билан айрим давлат мулклари хусусийлаштирилмаслиги белгилаб қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Телеграм-канали
хабар берди. Қонунга кўра, айрим давлат мулклари хусусийлаштирилмайди, жумладан:
Ўзбекистон ҳудуди доирасидаги ер, ер ости бойликлари, сув омборлари, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;
моддий маданий мерос объектлари, архив ҳужжатлари, давлат музейлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шу жумладан хиёбонлар ва ботаника боғлари.
Қонун давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқи фуқаролик қонунчилигида назарда тутилган асосларга кўра, шунингдек қуйидаги асосларга кўра ҳам юзага келади:
шартномалар ва бошқа битимлар тузилганда;
мол-мулкни ёки мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини, солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни, шунингдек давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендларни хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) киритиш йўли билан улушни олишда;
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ер участкаларини аукционга чиқариш соддалаштирилиши ҳақида хабар берилганди. Янги тартибга мувофиқ ерларни аукционга чиқариш босқичлари 13тадан 8тага туширилади ва ер олиш учун сарфланадиган вақт 74 иш кунидан 22 иш
кунигача қисқартирилади.