Америкаликлар Путин каби президентни хоҳлашмоқда
21:48 06.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023)
© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин отвечает на вопросы журналистов на саммите стран - участниц Евразийского экономического союза (ЕАЭС) в Бишкеке.
© Sputnik / Павел Бедняков
/ Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. АҚШда президент сайлови олди пойгаси кутилмаган бурилиш қилди. Америкаликлар ким ёмонроқ – Байденми ёки Трамп, деган бахслардан чарчаб: “Мамлакатимизнинг кўплаб фуқаролари давлат раҳбари ўрнида Путин каби йўлбошчини кўришни хоҳлайди”, – ҳабар беради The American Thinker нашри.
Нуфузли интернет-ресурсларнинг таъкидлашича, русофоб ташвиқотига қарамай, оддий америкаликлар орасида Россия президентининг машҳурлиги тобора ошиб бормоқда: “Америкаликлар Путиннинг барча намойишкорона жанговарлиги ортида, Америка ҳукуматидан фарқли ўлароқ, ўз мамлакати ва халқи учун кўпроқ қайғураётган раҳбарни кўра бошладилар”.
Ҳа майли, The American Thinker консерватив нашр бўлгани учун уни ҳисобга олмаймиз дейлик. Лекин Британиянинг энг либерал Guardian нашри ҳам худди шу ҳолатни тан олишига тўғри келмоқда. Ҳозиргина якунланган Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясида америкаликлар Путинни Байден билан қиёслаб, “уруш қўзғатувчи” демократларни қоралашди ва Украинага қурол-яроғ етказиб бериш ва молиявий таъминотни тўхтатиш талаб қилишди.
“Менга Путин ёқади, менимча, у жасоратли инсон ва у ўз мамлакати учун қайғуради”, - деди The Guardian нашрига анжуман иштирокчилардан бири.
Нега уларда тўсатдан Россия раҳбарига бундай муҳаббат пайдо бўлди? Рус одамига бу ҳолат дарҳол қандайдир шубҳали туйилади. Совет Иттифоқини парчалаб ташланган йилларда Америка ОАВлари унинг раҳбарларига нисбатан сурбетларча хушомад қилганини биз жуда яхши эслаймиз.
Бугун эса бунинг акси. Расмий англо-саксон ОАВларида Путин ҳамон “Ёвуз Доктор” сифатида тасвирланмоқда. Аммо АҚШ оммасининг Россия президентига нисбатан муносабати анча мураккаб. Америкаликларнинг Россия президентига бўлган муҳаббатининг авжига чиқиши, ажабланарли равишда, Путиннинг Россия душманларига нисбатан ўта қаттиққўл позицияси туфайли пайдо бўлган.
Бир ҳафта олдин Россиянинг стратегик ядровий қуролларни чеклаш шартномасидаги иштирокини тўхтатиш ҳақидаги қарори америкалик ҳамкорларга расман етказилган эди. Бу қарор бомба портлагандек таассурот қолдирди. Стратегик рақибларимизда бу ҳаракатга ҳали жавоб йўқ.
Аммо улар Россия раҳбариятининг огоҳлантиришлари муболаға эмаслигини тезда тушунди. Илгари айрим “экспертлар” Россия баёнотларига эътибор бериш шарт эмас, деган фикрни билдирган эди. Бугун эса бундай “экспертлар” илгари сурган фикрлари учун ўз ҳамкасблари томонидан қораланмоқда.
Эндиликда АҚШ халқи қизиқ бир дилеммага дуч келди. Мамлакат раҳбари – Американинг стратегик душмани Оқ уйни Украина можаросига аралашмаслик ҳақида очиқчасига огоҳлантирмоқда, акс ҳолда бу ядровий урушга олиб келиши мумкин. Яъни, Путин миллионлаб одамлар тақдири учун қайғуришини ва масъулият ҳис қилаётганини намоён қилди.
Лекин, уларнинг раҳбари ўжарлик билан Украинага аралашишда давом этмоқда ва унинг “масхарабозликлари” тўловини миллионлаб оддий америкаликлар тўлаши кераклигига тупурмоқда. Оқ уй эгаси АҚШ халқини радиоактив оловга ташлашга тайёр, ўзи эса “ўғилчаси” билан бункерда жон сақлаб ўтирмоқчи.
Бунинг устига Зеленский америкаликлар ўз ўғил ва қизларини “Украина учун жон фидо қилиш”га юборишлари кераклиги ҳақида ноўрин даъват билан чиқиб қолди. Жо Байден эса уни ҳатто тўхтатмади.
Бункер сотиб олишга ёки Янги Зеландияга кўчиб кетишга пули йўқ оддий америкаликлар ўз келажаклари, қолаверса, бутун дунё келажаги учун фақат Россия президенти қайғураётганини кўрмоқда. Ўзларининг, қандайдир номаълум йўллар билан ҳокимиятга келиб қолган раҳбарлари эса бутун инсониятни ядровий уруш гирдобига итариб юборишга тайёр. Табиийки, америкаликлар ижтимоий тармоқларда “биз Путин каби одамни хоҳлаймиз” тарзида фикр билдиришмоқда.
Яна бир муҳим омил бор. Россиянинг Стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномадан чиқиш қарори америкаликлар орасида “Россияда қанча стратегик ракета борлиги” ва “Россия ракеталари АҚШга қанчалик тез етиб бориши” ҳақидаги қидирув сўровларининг кескин ортишига олиб келди. Шу билан бирга, миллионлаб америкаликлар тенг кучга эга бўлган давлатга қарши эканликларини тушунишди.
Бугунгк кунга қадар Америка фақат ядровий қуролга эга бўлмаган, заиф армияли коррупцияга ботган давлатлар билангина курашган эди. Ушбу мамлакатлар аҳолисини улар умуман одам сифатида қабул қилишмаган, шунчаки қандайдир колонияал ҳайвончалар сифатида кўрилган.
Куч жиҳатдан ўзларига тенг бўлган мамлакат вакилларига нисбатан эса бутунлай бошқача муносабат. Россиянинг “жумбоқлилиги” ва "рус қалбининг сири" ҳақидаги барча мустамлакачилик руҳидаги шиорлар бир зумда тугади. Америкаликлар бизни тенг ҳуқуқли рақиблар сифатида кўра бошлади, демак улар ўзларини бизнинг ўрнимизга қўйиб кўришди ва биз ҳам ўз манфаатларимизга эга бўлишимиз мумкинлигини тан олишди.
Ўн йиллар давомида бизнинг либералларимиз Россиянинг жанговарлиги уни барча мамлакатлар билан можаро келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида нолишар эди. Аслида, бу бутунлай тескари равишда ишлайди. Кучнинг ишончли намойиши ҳурматни уйғотади, ҳурматдан кейин манфаатларни тан олиш келади, кейин эса “тинчлик, дўстлик, cақич” пайдо бўлиши мумкин. Фақат шу тартибда, бошқача бўлиши мумкин эмас.
Нафратни тўсатдан меҳрга айланиши каби хайратланарли ўзгариш, урушдан кейинги Япония мисолида ҳам кузатилган. Хиросима, Нагасаки, Токионинг шафқатсиз тарзда вайрон қилиниши, партизанлар урушига эмас, балки аксинча Америкага кутилмаган даражада сажда қилишга олиб келди. Константин Симонов бу ҳодиса ҳақида жуда ёрқин хотираларни ёзиб қолдирган – у урушдан кейинги Японияга ташриф буюрган эди.
Россияга Америка каби шафқатсиз йўл тутишига ҳожат йўқ. Стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномадаги иштирокимиз тўхтатилганини эълон қилишнинг ўзи кифоя бўлди. Энди эса расмий ОАВнинг барча ёлғонларига қарамай, Американинг кенг оммаси президент Путинга нисбатан илиқ ҳис-туйғуларга эга. Newsmax телеканали эса Дмитрий Медведевнинг Россиянинг Стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномадаги иштирокини тўхтатгани ҳақидаги постини ўз веб-сайтида қайта нашр этмоқда. Бу материалда ҳеч қандай танқид йўқ – журналистлар шунчаки Россия собиқ президентининг “Биз ўзимизни барча турдаги қуроллар, жумладан, ядровий қуроллар билан ҳам ҳимоя қилишга ҳақлимиз”, - деган гапини келтиришмоқда.