Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғади – Ўзгидромет

© SputnikТошкент
Тошкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2023
Oбуна бўлиш
Пойтахтда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Бугун кундуз куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши, Жиззах, Навоий вилоятларида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22° илиқ бўлади.
Пойтахтда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 19-21° илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0