https://sputniknews.uz/20230303/energiyadan-qonunga-zid-foydalanganlik-uchun-javobgarlik-32626663.html
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ўғирликка тенглаштирилади - Сенат
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ўғирликка тенглаштирилади - Сенат
Sputnik Ўзбекистон
Электр, газ ва сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари - ўғирлик жиноятига тенглаштирилади, Жиноят кодексига таалуқли ўзгаришлар киритилади - Сенат.
2023-03-03T13:34+0500
2023-03-03T13:34+0500
2023-03-03T14:45+0500
жамият
ўзбекистон
энергетика
жавобгарлик
ўзбекистон олий мажлиси сенати
жиноят кодекси
жиноятчилик
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/03/32628238_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_b72e24468f3d57db9005095c5c0b2af6.jpg
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik.Ўзбекистонда энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Бу ҳақида Сенатнинг 37-ялпи мажлисида маълум бўлди. Сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.Маълумот учун, кўрилаётган чораларга қарамасдан, Ўзбекистонда бугунги кунда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қонунбузарликлар салмоғи ортиб бормоқда.Бош прокруатура томонидан 2022 йил ва 2023 йилнинг бошида электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик ҳолатлари бўйича 433 та жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига 368,1 млрд сўм миқдорда моддий зарар етказилган.Шунингдек, сув таъминоти тармоқларига 1 624 та ноқонуний уланишлар аниқланиб, қоидабузарликларга йўл қўйган шахслардан 7 млрд 144 млн сўмлик қўшимча тўловлар ундирилган.Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари сон ошишига амалдаги Жиноят кодексида белгиланган жавобгарлик чораларининг етарли эмаслиги ҳам сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда бундай жиноят содир этиб, давлатга катта миқдорда зарар етказган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш имкониятини чекланган, дейилади Сенат хабарида.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/03/32628238_0:0:1137:853_1920x0_80_0_0_ad332c60498488767bdc45459e4597f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
электр газ ва сувдан ноқонуний фойдаланиш ўғирлик жиноят жиноят кодексига сенат
электр газ ва сувдан ноқонуний фойдаланиш ўғирлик жиноят жиноят кодексига сенат
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ўғирликка тенглаштирилади - Сенат
13:34 03.03.2023 (янгиланди: 14:45 03.03.2023) Электр, газ ва сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари - ўғирлик жиноятига тенглаштирилади, Жиноят кодексига таалуқли ўзгаришлар киритилади - Сенат.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik.Ўзбекистонда энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Бу ҳақида Сенатнинг 37-ялпи мажлисида
маълум бўлди.
Сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.
Хусусан, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд уларни ҳисобга олиш асбоблари ва пломбаларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек, ушбу қилмишларни коммунал хизмати ташкилотларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари билан тил бириктириб, содир этилган жиноят ҳолатлари эндиликда
ўғрилик жинояти деб баҳоланиши назарда тутилмоқда.
Иккинчидан, Жиноят кодексига “
тижорат мақсади” тушунчаси киритилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг муайян фаолиятида фойда, даромад олиш, наф кўришга қаратилган мақсад эканлиги белгиланмоқда.
Учинчидан, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича
дастлабки тергов ҳаракатлари прокуратура органлари томонидан амалга оширилиши қонун билан мустаҳкамланмоқда.
Маълумот учун, кўрилаётган чораларга қарамасдан, Ўзбекистонда бугунги кунда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қонунбузарликлар салмоғи ортиб бормоқда.
Бош прокруатура томонидан 2022 йил ва 2023 йилнинг бошида электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик ҳолатлари бўйича 433 та жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига 368,1 млрд сўм миқдорда моддий зарар етказилган.
Шунингдек, сув таъминоти тармоқларига 1 624 та ноқонуний уланишлар аниқланиб, қоидабузарликларга йўл қўйган шахслардан 7 млрд 144 млн сўмлик қўшимча тўловлар ундирилган.
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари сон ошишига амалдаги Жиноят кодексида белгиланган жавобгарлик чораларининг етарли эмаслиги ҳам сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда бундай жиноят содир этиб, давлатга катта миқдорда зарар етказган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш имкониятини чекланган, дейилади Сенат хабарида.