Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади — Ўзгидромет

© Sputnik/Рамиз БахтияровОсень в Ташкенте.
Осень в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, республикада ҳаво ҳарорати +24 даражагача кўтарилади.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Бугун республикада ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятининг айрим жойларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, республикада ҳаво ҳарорати +24 даражагача кўтарилади. Пойтахтда ҳарорат кечаси +6-8 даража илиқ, кундузи +17-19 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0-5 даража илиқ, кундузи +5-10 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0