https://sputniknews.uz/20230302/dxrdagi-noyob-zavod-yana-ishga-tushdi---video-32618050.html
ДХРдаги ноёб завод яна ишга тушди - видео
ДХРдаги ноёб завод яна ишга тушди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Россия билан қайта бирлашгандан сўнг, узоқ вақт ишламаган ХТЗ қайта ишга тушди. Бугунги кунда корхона аллақачон бирин йирик буюртмани бажарди. 02.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-02T21:20+0500
2023-03-02T21:20+0500
2023-03-02T22:21+0500
видео
донецк халқ республикаси (дхр)
завод
газ қувури
корхона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/02/32613658_0:281:1428:1084_1920x0_80_0_0_32a8d93b7fb529c805101eb7e8153d76.png
ТОШКЕНТ, 2 мар - Suptnik. ДХРдаги Харцизск қувур заводи – МДҲда йирик диаметрли қувурлар ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан биридир. Корхона 1898 йилда ташкил этилган. Дастлаб у ерда шахталар учун вагонеткалар ишлаб чиқарилган. 1937 йилда завод СССРда йирик диаметрли қувурлар ишлаб чиқарувчи ягона корхонага айланди. Харцизск қувурлари 11 мамлакатга етказиб берилган, улардан 20 та нефть қувури ва 10 та газ қувурлари қурилган. Улар орасида “Дружба” нефть қувури, “Ямал-Европа” ва “Мовий оқим” газ қувурлари бор. СССР парчаланганидан сўнг, 21 та цехидан фақат 5 таси қолди, аксарияти металлоломга топширилди. Шунга қарамасдан, ХТЗ “Газпром” учун йирик диаметрли қувурлар етказиб берувчи асосий корхонага айланди. Харцизск заводи йилига 1,6 миллион тоннагача қувур ишлаб чиқаришга қодир. Аммо ишлаб чиқариш энг юқори бўлган 2010-2011 йилларда ҳам корхонада фақат 630,6 минг тонна қувур ишлаб чиқарилган. Донбасс можаросидан олдин ХТЗ 255 минг тонна қувур ишлаб чиқарган, кейин эса ҳажмлар камайган ва тўхтаб қолган. Россия билан қайта бирлашгандан сўнг, узоқ вақт ишламаган завод қайта ишга тушди. ХТЗ аллақачон “Дон - Северский Донец” сув қувури учун 30 км труба ишлаб чиқарди. Унинг ёрдамида ДХРнинг сув таъминоти муаммоси тўлиқ ҳал қилиниши кутилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/02/32613658_0:147:1428:1218_1920x0_80_0_0_e6bbbd5d3976c084577f16031c7d1a60.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, донецк халқ республикаси (дхр), завод, газ қувури, корхона, видео
видео, донецк халқ республикаси (дхр), завод, газ қувури, корхона, видео
ДХРдаги ноёб завод яна ишга тушди - видео
21:20 02.03.2023 (янгиланди: 22:21 02.03.2023) Россия билан қайта бирлашгандан сўнг, узоқ вақт ишламаган ХТЗ қайта ишга тушди. Бугунги кунда корхона аллақачон бирин йирик буюртмани бажарди.
ТОШКЕНТ, 2 мар - Suptnik. ДХРдаги Харцизск қувур заводи – МДҲда йирик диаметрли қувурлар ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан биридир.
Корхона 1898 йилда ташкил этилган. Дастлаб у ерда шахталар учун вагонеткалар ишлаб чиқарилган. 1937 йилда завод СССРда йирик диаметрли қувурлар ишлаб чиқарувчи ягона корхонага айланди.
Харцизск қувурлари 11 мамлакатга етказиб берилган, улардан 20 та нефть қувури ва 10 та газ қувурлари қурилган. Улар орасида “Дружба” нефть қувури, “Ямал-Европа” ва “Мовий оқим” газ қувурлари бор.
СССР парчаланганидан сўнг, 21 та цехидан фақат 5 таси қолди, аксарияти металлоломга топширилди. Шунга қарамасдан, ХТЗ “Газпром” учун йирик диаметрли қувурлар етказиб берувчи асосий корхонага айланди. Харцизск заводи йилига 1,6 миллион тоннагача қувур ишлаб чиқаришга қодир. Аммо ишлаб чиқариш энг юқори бўлган 2010-2011 йилларда ҳам корхонада фақат 630,6 минг тонна қувур ишлаб чиқарилган.
Донбасс можаросидан олдин ХТЗ 255 минг тонна қувур ишлаб чиқарган, кейин эса ҳажмлар камайган ва тўхтаб қолган. Россия билан қайта бирлашгандан сўнг, узоқ вақт ишламаган завод қайта ишга тушди.
ХТЗ аллақачон “Дон - Северский Донец” сув қувури учун 30 км труба ишлаб чиқарди. Унинг ёрдамида ДХРнинг сув таъминоти муаммоси тўлиқ ҳал қилиниши кутилмоқда.