Зулфия таржимаи ҳолиЗулфия Исроилова 1915 йил 1 март куни Тошкентнинг Ўқчи маҳалласида ҳунарманд-ишчилар оиласида таваллуд топган. Шеърга, сўзга, адабиётга муҳаббат унда болалигида оиалсидаги муҳит сабабли пайдо бўлган бўлса ажаб эмас. Айниқса, бунда онаси Хадичабегимнинг роли катта:Ўрта мактаб ва аёллар педагогик билим юртини аъло баҳоларга тугатган Зулфия республиканинг турли газета журналларида фаолият юритади. Илк шеъри “Мен иш қизи” номи билан 1931 йили “Ишчи” газетасида чоп этилади. Ҳаваскор шоиранинг бу каби илк шеърлари “Янги йўл” журнали, “Қизил Ўзбекистон”, “Ёш ленинчи” газеталарида чоп этилади.1932 йил 17 ёшида илк шеърий тўплами “Ҳаёт варақалари” номи билан чоп этилади. Улар асосан ёшлик, муҳаббат, инсон қалби ҳақида эди. 1938 йилларда у турли йирик нашриётларда, газета-журналларда фаолият юритади, турли республика ва республикалараро ташкилотларига аъзо бўлади.Аёллар билим юртини тамомлагандан сўнг, 1935 йилда Зулфия Ўзбекистон фанлар қўмитаси қошидаги Тил ва адабиёт институти аспирантурасига ўқишга киради. Айнан шу пайтлар институтда Ҳамид Олимжон ҳам фаолият юритар эди. Кейинчалик ўқитувчи Ҳамид Олимжон ва талаба Зулфия ўртасидаги илиқ муносабатлар муҳаббатга айланиб, 1935 йилнинг 23 июль куни иккиси оила қуради.Зулфия 1941-1950 йилларда Ўзбекистон давлат нашриётида бўлим мудири, 1950 – 53 йилларда “Саодат” журналида бўлим мудири, ва кейинчалик бош муҳаррир бўлиб фаолият юритади. Иккинчи Жаҳон уруши бошланганда, Зулфия ҳам ижодкорлар дўстлари сафида туриб урушнинг биринчи ойларидаёқ бири отасини, бири ўғлини, бири оға-инисини, бири севимли ёрини фронтга кузатиб, улар ўрнида кунни тунга улаб меҳнат қилаётган ўзбек аёлларининг лирик образини яратишга киришади. Шоиранинг 1942-йил кузида ёзилган ,,Ҳижрон“ сарлавҳали шеърида ҳижроннинг аччиқ дамларида орзу-умидини сўндирмаган ёш келин образини кўриш мумкин:... Ёрим, севар ёрим жўнади жангга,Менинг юрагимга тушди ҳижрон-доғ.Мен севган дилдорнингсевган юрти бор,Ишқ доим эрк учун ҳижронга рози.Бу ҳижрон мангумас, висоли ҳам бор –Қаҳратон қишларнинг бўлгандай ёзи.Шоиранинг шоир Ҳамид Олимжон хотирасига бағишлаб яратган “Ҳаёт жилоси”, “Ўрик гуллаганда”, “Хаёллар”, “Соғиниш” ва бошқа тўпламларидан жой олган шеърлари туйғулар, фалсафий умумлашмалар ҳаётга муҳаббат руҳи билан суғорилган шеърлар туркумига киради.Зулфия шеърлари1944 йил турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжон автоҳалокатда вафот этади. Шоиранинг шоир Ҳамид Олимжон хотирасига бағишлаб яратган “Ҳаёт жилоси”, “Ўрик гуллаганда”, “Хаёллар”, “Соғиниш” ва бошқа тўпламларидан жой олган шеърлари туйғулар, фалсафий умумлашмалар ҳаётга муҳаббат руҳи билан суғорилган шеърлар туркумига киради.Зулфиянинг 1947 йилда ёзилган ,,Баҳор келди сени сўроқлаб“ шеъри инсоний муҳаббатни ҳаққоний тасвирловчи бадиий пишиқ, таъсир кучи ғоят ўткир шеър бўлиб, баҳор кечаларида лирик қаҳрамоннинг бедор қалбини қийнаётган ҳижрон нидосидир.1950-йилларнинг ярмида Зулфия Осиё ва Африка ёзувчиларининг тинчлик ва халқаро бирдамлик шиори остида ўтган ҳаракатида фаол қатнашиб, кўплаб мамлакатларда бўлади. Ҳиндистон, Миср, Япония каби мамлакатларига қилган саёҳати шоирада чуқур из қолдиради. "Мушоира", "Ўғлим, сира бўлмайди уруш", "Қозоғистон ўланлари", "Мен чизолмаган сурат" сингари шеърлари Зулфияга шуҳрат келтирди.Мен ўтган умримга ачинмай қўйдим…Ҳаёт китобимни бехос варақлаб,Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим.Табассум ўрнида кулдим чарақлаб,Суйиш керак бўлса — телбача суйдим.Кийганим ипакми, читми ё кимхоб,Юрак бойлигидан қилмабман парво.Мени оғушлаган ҳаёт нақ офтоб,Янги қўшиқ талаб унда ҳар сабоҳ.Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим,Ҳеч кимда кўрмайин умримга ўхшаш:Суйдим,Эркаландим,Айрилдим,Куйдим,Иззат нима — билдим.Шу-да бир яшаш!..Зулфия шеърларида тасвир этилаётган ҳаёт кўлами кенгайб, ижодига хорижий халқлар ҳаёти манзаралари ҳам кириб келди. 70 йил лардан бошлаб унинг ижодидаги миллий ҳаёт тасвирида янги ранглар камалаги пайдо бўлди, ҳаққонийлик ва ҳис-ҳаяжон кучайди. „Ўйлар“ (1965) шеърий гулдастаси билан бошланган воқеликни фалсафий идрок этиш тамойили „Висол“ (1972), "Йиллар, йиллар…" (1975) шеърий китобларида давом этиб, шоира ижодида чинакам бадиий юксалиш даври бошланганини намойиш этди. У яна достон жанрига қайтиб, устоз Ойбекнинг сўнгги сафарига бағишланган "Қуёшли қалам" (1970) достонини яратди. Шоира болаларга бағишланган "Лолақизғалдоқ", (1975) шеърлар туркумини ҳам ёзди.Бундан ташқари, шоира А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов. Н. А. Некрасов, М. Воқиф, Л. Украинка, М. Дилбозий, С. Капутикян, Э. Огнесвет, Мустай Карим, Амрита Притам, Е. Багряналарнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.Кўрганмидинг кўзларимда ёшСоғинганда излаб бир нишон,Қабринг томон олар эдим йўл.Келтирардинг менга бир замон,Энди ҳар чоғ мен элтаман гул.Келдим. Узоқ қолдим мен сокин,Сенинг азиз бошингда ёлғиз,Осмон тиниқ эди ва локин,Парча булут етиб келди тез.Кўкда менинг бошимда туриб,Гўё юрагимда қалқди у.Козимдаги ёшимни корибУ ҳам тўкди ёшини дув-дув.Биз йиғладик тепангда шу кун,Келдингми деб кўтармадинг бош.Айт-чи, сенла бахтиёр онларКўрганмидинг кўзларимда ёш?Зулфия 1968 йилда Ҳиндистоннинг Жавоҳарлал Неру, 1971 йилда халқаро “Нилуфар” ҳамда 1970 йилда Ҳамза номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти соҳибаси бўлган. Шунингдек, Болгариянинг “Кирилл ва Мефодий” орденига сазовор бўлган.Бахтим шу- ўзбекнинг Зулфиясиман2017 йилнинг 3 ноябр куни Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан атоқли ва истеъдодли шоирлар Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Жиззах шаҳридаги 1902 йилда қурилган “Хўжа Нуриддин” мадрасаси қайта реконструкция қилиниб, Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейи ташкил этилган.Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан вилоятда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби яратилган.Бундан ташқари Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳаётига бағишлаб Ўзбекистон Кинематография агентлигининг буюртмасига биноан 2022 йилда “Муҳаббат баҳори” бадиий фильми суратга олинган. Унда шоира образини актриса Шаҳноза Ҳожимуродова, Ҳамид Олимжон образини эса актёр Ҳамза Ҳасанов гавдалантирган.Зулфия номидаги давлат мукофоти ҳақидаЎзбекистон Республикасининг Давлат мукофотларидан бири. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 1999 йил 10 июндаги фармонига биноан таъсис қилинган. Мукофот 25 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун берилади. Мукофот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг икки нафар вакилларига бир йилда жами 28 та берилади. Пул мукофоти энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорини ташкил этади. Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибалари бўлган мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари танлаган йўналишлари бўйича олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади. Мукофот Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг раиси раҳбарлик қиладиган комиссия хулосалари асосида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳар йили 8 март — Хотин-қизлар куни байрами арафасида тантанали равишда топширилади.Сўнгги йилларда Зулфия номидаги давлат мукофотига талабгор қизлар йўналишлари кўпайтирилмоқда. Жумладан, давлат мукофотини ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган қизларга ҳам бериш режалаштирилмоқда
Ўзбек халқининг севимли шоираси Зулфия ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг энг машҳур шеърлари ҳақида батафсил Sputnik саҳифаларида ўқинг.
Зулфия таржимаи ҳоли
Зулфия Исроилова 1915 йил 1 март куни Тошкентнинг Ўқчи маҳалласида ҳунарманд-ишчилар оиласида таваллуд топган. Шеърга, сўзга, адабиётга муҳаббат унда болалигида оиалсидаги муҳит сабабли пайдо бўлган бўлса ажаб эмас. Айниқса, бунда онаси Хадичабегимнинг роли катта:
– Онамнинг қанчадан-қанча қўшиқ ва афсоналарни билишига ақлимиз бовар қилмасди. Бу сеҳрли афсона ва достонлар бизга бениҳоя ҳузур бағишлар, ўзига ром қилиб олар, ҳар сафар янги жилва касб этар эди. Ҳозиргидек чароғон даврда яшаса, онам ё шоира, ё олима бўларди. Шунга аминманки, мўъжизалар яратишга қодир, жаҳонни кўзга кенг очувчи, инсонни гўзаллик сари етакловчи сўзга шайдолик ҳиссини менинг қалбимда мактаб кўрмаган ана шу онам уйғотганди, – деб ёзади Зулфия ўзининг таржимаи ҳолида.
Ўрта мактаб ва аёллар педагогик билим юртини аъло баҳоларга тугатган Зулфия республиканинг турли газета журналларида фаолият юритади. Илк шеъри “Мен иш қизи” номи билан 1931 йили “Ишчи” газетасида чоп этилади. Ҳаваскор шоиранинг бу каби илк шеърлари “Янги йўл” журнали, “Қизил Ўзбекистон”, “Ёш ленинчи” газеталарида чоп этилади.
1932 йил 17 ёшида илк шеърий тўплами “Ҳаёт варақалари” номи билан чоп этилади. Улар асосан ёшлик, муҳаббат, инсон қалби ҳақида эди. 1938 йилларда у турли йирик нашриётларда, газета-журналларда фаолият юритади, турли республика ва республикалараро ташкилотларига аъзо бўлади.
Аёллар билим юртини тамомлагандан сўнг, 1935 йилда Зулфия Ўзбекистон фанлар қўмитаси қошидаги Тил ва адабиёт институти аспирантурасига ўқишга киради. Айнан шу пайтлар институтда Ҳамид Олимжон ҳам фаолият юритар эди. Кейинчалик ўқитувчи Ҳамид Олимжон ва талаба Зулфия ўртасидаги илиқ муносабатлар муҳаббатга айланиб, 1935 йилнинг 23 июль куни иккиси оила қуради.
Зулфия 1941-1950 йилларда Ўзбекистон давлат нашриётида бўлим мудири, 1950 – 53 йилларда “Саодат” журналида бўлим мудири, ва кейинчалик бош муҳаррир бўлиб фаолият юритади.
Иккинчи Жаҳон уруши бошланганда, Зулфия ҳам ижодкорлар дўстлари сафида туриб урушнинг биринчи ойларидаёқ бири отасини, бири ўғлини, бири оға-инисини, бири севимли ёрини фронтга кузатиб, улар ўрнида кунни тунга улаб меҳнат қилаётган ўзбек аёлларининг лирик образини яратишга киришади. Шоиранинг 1942-йил кузида ёзилган ,,Ҳижрон“ сарлавҳали шеърида ҳижроннинг аччиқ дамларида орзу-умидини сўндирмаган ёш келин образини кўриш мумкин:
... Ёрим, севар ёрим жўнади жангга,
Менинг юрагимга тушди ҳижрон-доғ.
Мен севган дилдорнингсевган юрти бор,
Ишқ доим эрк учун ҳижронга рози.
Бу ҳижрон мангумас, висоли ҳам бор –
Қаҳратон қишларнинг бўлгандай ёзи.
Шоиранинг шоир Ҳамид Олимжон хотирасига бағишлаб яратган “Ҳаёт жилоси”, “Ўрик гуллаганда”, “Хаёллар”, “Соғиниш” ва бошқа тўпламларидан жой олган шеърлари туйғулар, фалсафий умумлашмалар ҳаётга муҳаббат руҳи билан суғорилган шеърлар туркумига киради.
Зулфия шеърлари
1944 йил турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжон автоҳалокатда вафот этади. Шоиранинг шоир Ҳамид Олимжон хотирасига бағишлаб яратган “Ҳаёт жилоси”, “Ўрик гуллаганда”, “Хаёллар”, “Соғиниш” ва бошқа тўпламларидан жой олган шеърлари туйғулар, фалсафий умумлашмалар ҳаётга муҳаббат руҳи билан суғорилган шеърлар туркумига киради.
Зулфиянинг 1947 йилда ёзилган ,,Баҳор келди сени сўроқлаб“ шеъри инсоний муҳаббатни ҳаққоний тасвирловчи бадиий пишиқ, таъсир кучи ғоят ўткир шеър бўлиб, баҳор кечаларида лирик қаҳрамоннинг бедор қалбини қийнаётган ҳижрон нидосидир.
1950-йилларнинг ярмида Зулфия Осиё ва Африка ёзувчиларининг тинчлик ва халқаро бирдамлик шиори остида ўтган ҳаракатида фаол қатнашиб, кўплаб мамлакатларда бўлади. Ҳиндистон, Миср, Япония каби мамлакатларига қилган саёҳати шоирада чуқур из қолдиради. "Мушоира", "Ўғлим, сира бўлмайди уруш", "Қозоғистон ўланлари", "Мен чизолмаган сурат" сингари шеърлари Зулфияга шуҳрат келтирди.
Мен ўтган умримга ачинмай қўйдим…
Ҳаёт китобимни бехос варақлаб, Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим. Табассум ўрнида кулдим чарақлаб, Суйиш керак бўлса — телбача суйдим.
Кийганим ипакми, читми ё кимхоб, Юрак бойлигидан қилмабман парво. Мени оғушлаган ҳаёт нақ офтоб, Янги қўшиқ талаб унда ҳар сабоҳ.
Бундан ташқари, шоира А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов. Н. А. Некрасов, М. Воқиф, Л. Украинка, М. Дилбозий, С. Капутикян, Э. Огнесвет, Мустай Карим, Амрита Притам, Е. Багряналарнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Кўрганмидинг кўзларимда ёш
Соғинганда излаб бир нишон, Қабринг томон олар эдим йўл. Келтирардинг менга бир замон, Энди ҳар чоғ мен элтаман гул.
Келдим. Узоқ қолдим мен сокин, Сенинг азиз бошингда ёлғиз, Осмон тиниқ эди ва локин, Парча булут етиб келди тез.
Кўкда менинг бошимда туриб, Гўё юрагимда қалқди у. Козимдаги ёшимни кориб У ҳам тўкди ёшини дув-дув.
Биз йиғладик тепангда шу кун, Келдингми деб кўтармадинг бош. Айт-чи, сенла бахтиёр онлар Кўрганмидинг кўзларимда ёш?
Зулфия 1968 йилда Ҳиндистоннинг Жавоҳарлал Неру, 1971 йилда халқаро “Нилуфар” ҳамда 1970 йилда Ҳамза номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти соҳибаси бўлган. Шунингдек, Болгариянинг “Кирилл ва Мефодий” орденига сазовор бўлган.
2017 йилнинг 3 ноябр куни Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан атоқли ва истеъдодли шоирлар Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Жиззах шаҳридаги 1902 йилда қурилган “Хўжа Нуриддин” мадрасаси қайта реконструкция қилиниб, Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейи ташкил этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан вилоятда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби яратилган.
Бундан ташқари Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳаётига бағишлаб Ўзбекистон Кинематография агентлигининг буюртмасига биноан 2022 йилда “Муҳаббат баҳори” бадиий фильми суратга олинган. Унда шоира образини актриса Шаҳноза Ҳожимуродова, Ҳамид Олимжон образини эса актёр Ҳамза Ҳасанов гавдалантирган.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотларидан бири. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 1999 йил 10 июндаги фармонига биноан таъсис қилинган. Мукофот 25 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун берилади. Мукофот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг икки нафар вакилларига бир йилда жами 28 та берилади. Пул мукофоти энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорини ташкил этади. Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибалари бўлган мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари танлаган йўналишлари бўйича олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади. Мукофот Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг раиси раҳбарлик қиладиган комиссия хулосалари асосида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳар йили 8 март — Хотин-қизлар куни байрами арафасида тантанали равишда топширилади.
Сўнгги йилларда Зулфия номидаги давлат мукофотига талабгор қизлар йўналишлари кўпайтирилмоқда. Жумладан, давлат мукофотини ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган қизларга ҳам бериш режалаштирилмоқда