Тўп еми: Украина яқинда судланган маҳбусларни фронтга жўнатмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Артемоскда қурбон бўлган украин аскари ёнидан бир ҳафта олдин қамоқ жазосига маҳкум этилгани ҳақидаги ҳужжат топилди.
ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik.Киев Артемовскда биринчи мудофаа чизиғига яқинда судланган маҳбусларни жўнатмоқда.
Бу ҳақида Артемовскда қурбон бўлган украин аскарлари ёнида топилган ҳужжатлардан маълум бўлди. Ҳужжатда айтилишига кўра, жангчи 15 феврал куни, қайта ўғирлик содир этгани учун 5 йилга қамалган ва 17 феврал куни фронтга юборилган. 21 февралда эса у артиллерия зарбасидан қурбон бўлган.
Яъни, Украина ҳукумати янги судланганларни ҳеч қандай тайёргарликсиз, фронтнинг энг олдинги сафларига юбормоқда. Улар эма осонгина "тўп еми" бўлмоқда.
Украина қуролли кучларининг энг яхши тайёрланган элита бўлинмалари эса, Артемовскни қуршовга олиш хавфи пайдо бўлганида шаҳарни тарк этишган ва айни дамда "ўт ўчирувчилар" каби фақат вазият кескинлашганда жангларга аралашмоқда, деб ҳикоя қилади "Вагнер" гуруҳи аскари РИА Новостига.
Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0