https://sputniknews.uz/20230227/hafta-davomida-harorat-asta-sekin-kotariladi--ozgidromet--32536111.html
Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилади – Ўзгидромет
Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилади – Ўзгидромет
Sputnik Ўзбекистон
Республиканинг тоғли ҳудудларида 27-28 февраль кунлари қор кўчиши хавфи бор. 27.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-27T15:14+0500
2023-02-27T15:14+0500
2023-02-27T15:14+0500
жамият
ўзгидромет
об-ҳаво
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28852280_1:0:3640:2047_1920x0_80_0_0_3f8caeddd61f9b22d0d0c63cc512a1e2.jpg
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўтган ҳафта охирида кузатилган совуқ ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан шиддат билан чекинмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.28 февраль ва 1-2 март кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон республикасининг айрим туманларида, 2 март куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.Республиканинг тоғли ҳудудларида 27-28 февраль кунлари қор кўчиши хавфи бор.3 мартда республика ҳудудига Кавказ ҳудудларидан бироз нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича булутлилик кучаяди, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кундузги ҳарорат бироз пасаяди ва +12...+17° илиқни ташкил этади.2-3 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.Пойтахтда 27-28 февраль ва 1-2 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +11...+13° илиқ бўлади, сўнг ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 2 март куни +19...+21° илиқни ташкил этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28852280_456:409:2641:2047_1920x0_80_0_0_25e605a7d6d9956771a516fed5425a1d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзгидромет, об-ҳаво
жамият, ўзгидромет, об-ҳаво
Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилади – Ўзгидромет
Республиканинг тоғли ҳудудларида 27-28 февраль кунлари қор кўчиши хавфи бор.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўтган ҳафта охирида кузатилган совуқ ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан шиддат билан чекинмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет
хабар берди. 28 февраль ва 1-2 март кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон республикасининг айрим туманларида, 2 март куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 2 мартда кечаси +2...+7° илиқни, кундузи +17...+22° илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 27-28 февраль кунлари қор кўчиши хавфи бор.
3 мартда республика ҳудудига Кавказ ҳудудларидан бироз нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича булутлилик кучаяди, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кундузги ҳарорат бироз пасаяди ва +12...+17° илиқни ташкил этади.
2-3 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Пойтахтда 27-28 февраль ва 1-2 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +11...+13° илиқ бўлади, сўнг ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 2 март куни +19...+21° илиқни ташкил этади.