Авиация ҳам танклар ҳам руҳий жиҳатдан ҳам жудда катта кўмак бераяпти, деди ҳарбий хизматчи.
ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. "Вагнер" авиация гуруҳи душманга руҳий таъсир ўтказаяпти, деди жангчилардан бири РИА Новости мухбирига.
"Бизнинг “грачлар” (Су-24) ишлаяпти, йигитлар яхши шлаяпти. Авиация ҳам танклар ҳам руҳий жиҳатдан ҳам жудда катта кўмак бераяпти. Улар бир марта учиб ўтса бўлди, душман қўрқувга тушади, биз эса хурсанд бўламиз", - деди аскар.
Россия махсус операцияси
Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.