Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ўринбосарига юкланди

© Пресс-служба хокимията Ташкентской областиДаврон Хидоятов
Даврон Хидоятов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2023
Oбуна бўлиш
Фармойишга асос сифатида Даврон Ҳидоятовнинг тиббий хулоласи келтирилган.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ҳоким ўринбосарига юкланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг 24 февралдаги фармойишида айтилган.
Таъкидланишича, Даврон Ҳидоятовнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Журъатбек Раҳмонов зиммасига юкланди.
Фармойишга асос сифатида Даврон Ҳидоятовнинг тиббий хулоласи келтирилган.
Даврон Ҳидоятов (1976 йилда туғилган) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1998 йил) ва Ўзбекистон банк-молия академияси (2001) битирувчиси. 1996−2004 йилларда Ўзбекистон Марказий банки тизимида, 2004−2005 йилларда "Осиё-Инвест Банк" (Москва) бошқаруви раиси лавозимида, 2005−2009 йилларда Ўзбекистон Марказий банки тизимида ишлаган.
2009 йилдан 2012 йилгача “GM Uzbekistan” компаниясининг молия бўйича ижрочи директори, 2012 йилдан 2014 йилгача MAN Auto-Uzbekistan ҚК бош директори лавозимларида хизмат қилган.
2014−2017 йилларда Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни кучайтириш давлат қўмитаси раиси, 2017−2018 йилларда Чилонзор тумани ҳокими, 2018−2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2021 йилнинг январидан Тошкент вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган. 2021 йилнинг ўзида Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимини эгаллаган.
Янгиликлар лентаси
0