Бугун республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади

© Sputnik/Рамиз БахтияровОсень в Ташкенте.
Осень в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Бугун республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Қолган ҳудудларда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +15-20 даража илиқ, шимолда +0-5 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +16-18 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +5-10 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0