“Вилояти Хуросон”*нинг “ухлаб ётган” ячейкалари Туркияга таҳдид солмоқда – Россия ФХХ

© Sputnik / В. КиселевВид на город Кабул.
Вид на город Кабул. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, можаро зоналарини, жумладан, Марказий Осиёда ҳам қўзғатишдан манфаатдор бўлган америкаликлар ўзларининг геосиёсий мақсадларига эришиш учун террорчилардан фаол фойдаланмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. “Вилояти Хуросон”*нинг “ухлаб ётган” ячейкалари Туркия давлати хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати ходими маълум қилди.
“Сурия-Ироқ ҳудудидаги ҳарбий мағлубият фонида “Исломий давлат” ўз кучларини бошқа минтақаларга, хусусан, Афғонистонга кўчирмоқда”, - дея қўшимча қилди у.
Унинг таъкидлашича, можаро зоналарини, жумладан, Марказий Осиёда ҳам қўзғатишдан манфаатдор бўлган америкаликлар ўзларининг геосиёсий мақсадларига эришиш учун террорчилардан фаол фойдаланмоқда.
“Вилояти Хуросон”* ҳужумларни амалга ошириш учун Марказий Осиё минтақаси давлатларидан оммавий муҳожирларни жалб қилади. Уларнинг Афғонистонга кўчирилиши асосан норасмий транспорт хаби бўлган Туркия орқали амалга оширилади. Қолаверса, бу мамлакатда “ухлаб ётган” жиҳодчилар ячейкалари яратилмоқда, натижада Туркия Республикасининг ўз хавфсизлиги ҳам таҳдид остида қолади”, - дея қўшимча қилди манба.
Унинг сўзларига кўра, “Россия ФХХнинг Марказий Осиё мамлакатларидаги хорижий ҳамкорлари билан конструктив ўзаро ҳамкорлиги террорчиларнинг режалари ва ниятларини ўз вақтида фош этиш ҳамда уларнинг жиноий фаолиятини тўхтатиш имконини беради”.
*Россияда тақиқланган террорчилик гуруҳи
Янгиликлар лентаси
0