Урушни улар бошлади, биз уни куч билан тўхтатмоқдамиз - Путин

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПослание президента РФ Владимира Путина Федеральному собранию
Послание президента РФ Владимира Путина Федеральному собранию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2023
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Федерал Кенгашга мамлакатдаги вазият, давлат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларига бағишланган йиллик мурожаат билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Украинадаги урушни аслида улар бошлади, биз уни куч билан тўхтатмоқдамиз, деди Россия президенти Владимир Путин Федерал Кенгашга мурожаатида.

"Украинадаги урушни аслида улар (Ғарб - таҳр.) бошлади, биз уни куч билан тўхтатмоқдамиз. <...> Биз ўз уйимизни ўз халқимизни ҳимоя қилмоқдамиз, Ғарбнинг мақсади эса - чексиз ҳукмронлик қилиш", - деди Россия президенти.

Улар бизни Минск шартномаси ва бошқа ваъдалар билан алдаб, ўзлари тўлақонли урушга тайёргарлик кўришган, Украинани қурол билан тўлдиришди. Украиналик офицерларни Ғарб давлатларида ўқитиб тайёрлашди, - деди Путин.
Биз эса уларга ишониб, кутдик. Саккиз йил давомида улар Донбассни ўққа тутди, аҳолини қайнаб келди. Донбассликлар эса бизни умид билан кутишди.

"Улар Донетск, Донбасс, Луганскга ҳужумдан кейин Қрим ва Севастополга зарба беришни режалаштирган. Биз буни билардик. <...> Кейинчалк бундай узоқни кўзлаган режаларни Киевнинг ўзи ҳам очиқлади", - деди Путин.

Россия президенти мурожаатида махсус операция, Россиянинг иқтисодий ва ижтимоий ривожи, Ғарб сиёсати каби мавзулар кўриб чиқилди.
Тадбир Москвадаги "Гостинний Двор" да бўлиб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0