Туркия ва Суриядаги зилзиладан олдин осмонда мовий чақнаш юз берди – фото

© РИА Новости Туркия ва Суриядаги зилзиладан олдин осмонда мовий чақнаш сезилган
Туркия ва Суриядаги зилзиладан олдин осмонда мовий чақнаш сезилган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2023
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда мовий чақнаш акс этган сурат ва видеолар тарқалди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Туркия ва Суриядаги зилзиладан олдин осмонда мовий чақнаш сезилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маълум қилишича, душанба оқшомида Туркия-Сурия чегарасида содир бўлган зилзила олдидан осмонда мовий чақнаш содир бўлган. Улар мовий чақнаш акс этган сурат ва видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлашган.
Видеода мовий рангли порлаш, кейин эса ер силкинишини кўриш мумкин. Қайд этилишича, бу ҳодисани Суриянинг Латакия ва Туркиянинг чегарадош вилоятлари аҳолиси кузатган.
Дамашқ университети қошидаги Олий сейсмик тадқиқотлар институти директори Ҳала Ҳасаннинг айтишича, бу кўк ёруғлик учун ҳеч қандай изоҳ йўқ, бироқ ер силкинишидан олдин атмосферанинг электр ва магнит майдонларида ўзгариш бўлган.
Янгиликлар лентаси
0