Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Шифокор тиш ковлагичнинг хавфли хусусиятини айтди

Улыбка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2023
Oбуна бўлиш
Тиш шифокорининг айтишича, тишковлагич милкларга жиддий зарар етказади.
Тиш шифокори Евгения Бойцованинг сўзларига кўра, тишковлагич милкларга жиддий зарар етказади.
Агар тез тез тишковлагичдан фойдаланишга тўғри келса, шифокорга мурожаат қилиш лозим. Чунки, тишларда тез-тез егулик қолдиқлари қолиб кетиши сабаб тишлар ўртасидаги алоқаларининг бузилганидан бўлиши мумкин.
“Кўпчилик махсус тишковлагич, чёткадан фойдаланади. Бироқ, кичик зарраларни улар билан олиб бўлмайди. Овқат зарралари тишларда қолади. Шундан сўнг озиқ-овқат қолдиқларининг тўпланиши, кейин эса чириш содир бўлади. Кариес ривожланишига ҳисса қўшадиган микроорганизмлар учун овқатланиш манбаи бўлади”.
Шифокорнинг айтишича, тишковлагичлар милкларга жиддий зарар етказади. Агар ундан фойдаланаётганда қон пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Шунингдек, мутахассиснинг огоҳлантиришича, ёғочдан ясалган тишковлагич майда бўлаклари тишлар орасида қолиб, тишларнинг чириши ва кариесга сабаб бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0