Россияликлар ватанпарварлик руҳида махсус операцияни қўллаб-қувватлашди – Путин

© POOL / Медиабанкка ўтишПослание президента РФ Владимира Путина Федеральному собранию.
Послание президента РФ Владимира Путина Федеральному собранию. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2023
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Федерал Кенгашга мамлакатдаги вазият, давлат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларига бағишланган йиллик мурожаат билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik Аксарият россияликлар ватанпарварлик билан махсус ҳарбий операцияни қўллаб-қувватлашди. Бу ҳақида Россия президенти Владимир Путин Федерал Кенгашга бўлган мурожаатида айтиб ўтди.
“Ўйлайманки, ҳаммамиз, бизнинг кўп миллатли халқимиз, кўплаб фуқароларимиз махсус ҳарбий операцияга нисбатан принципиал позицияда турди. Қилаётган ишларимизнинг моҳиятини англашди. Донбассни ҳимоя қилиш бўйича ишларимизни қўллаб-қувватлашди. Ушбу қўлловда халқимизга хос бўлган ҳақиқий ватанпарварлик намоён бўлди”, - дейди Путин.
Шунингдек, президент махсус операцияларда ҳалок бўлган кишиларнинг оиласини қўллаб-қувватлаш зарурлигини айтди.
“Бизнинг бурчимиз - яқинларини, қариндошларини йўқотган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларни болаларни улғайтиришда, оёққа турғазишда, таълим олишида, касб эгаллашида ёрдам бериш. Махсус ҳарбий операцияда ҳалок бўлган ҳар бир кишининг оиласи доимий эътиборда бўлиши зарур”, - таъкидлайди Россия президенти.
Путин ўз нутқида шунингдек, Украина можароси, Россияга қарши қўлланилган санкциялар, Россия ҳарбий саноати, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги мавзуларда тўхталиб ўтди.
Тадбир Москвадаги "Гостинний Двор" да бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0