https://sputniknews.uz/20230221/rossiyadagi-ayrim-migrantlarga-taksi-haydash-taqiqlanmoqda--tafsilotlar-32408890.html
Россиядаги айрим мигрантларга такси ҳайдаш тақиқланмоқда – тафсилотлар
Россиядаги айрим мигрантларга такси ҳайдаш тақиқланмоқда – тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Россияда йўловчи ташиш соҳасида ишга жойлашиш учун чекловлар жорий этилмоқда. Унга кўра, янги тартиб нафақат Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларидан келган... 21.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-21T11:15+0500
2023-02-21T11:15+0500
2023-04-05T18:43+0500
россия
мигрантлар
такси
ҳайдовчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/15/21872608_0:117:3223:1930_1920x0_80_0_0_cfc02cfae468880656f421764d8cdfc8.jpg
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Энди 1 мартдан бошлаб Россиядаги айрим мигрантларга такси хизматида ишлаш тақиқланади. Бу ҳақда “Известия” хабар берди.Россияда йўловчи ташиш соҳасида ишга жойлашиш учун чекловлар жорий этилмоқда. Унга кўра, янги тартиб нафақат Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларидан келган мигрантларга балки, Россия фуқароларига ҳам тегишли.Энди қатор жиноятлар учун судланган шахслар жамоат транспорти ва таксиларни бошқаришга рухсат этилмайди. Ушбу ўзгартиришлар ҳозирда иш олиб бораётган ҳайдовчилар ва бошқа ходимларга ҳам таъсир қилади.Шундай қилиб, Меҳнат кодексига киритилган янги ўзгартишларга кўра, қуйидагиларни содир этган фуқароларга жамоат транспорти ва таксиларни бошқаришга рухсат этилмайди:Ушбу талабга риоя қилмаслик ишдан бўшатишга олиб келади.Судланганлик ҳолати олиб ташланган ёки ўчирилган тақдирда ишга жойлашиш учун ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди. Ўртача оғирликдаги жиноятлар содир этилганда судланганлик 3 йилга, оғир жиноятлар учун эса 8 йилга автоматик равишда ўчирилган ҳисобланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/15/21872608_246:0:2977:2048_1920x0_80_0_0_27222b09ac441a92443ec99c0acc93aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, мигрантлар, такси, ҳайдовчилар
россия, мигрантлар, такси, ҳайдовчилар
Россиядаги айрим мигрантларга такси ҳайдаш тақиқланмоқда – тафсилотлар
11:15 21.02.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Россияда йўловчи ташиш соҳасида ишга жойлашиш учун чекловлар жорий этилмоқда. Унга кўра, янги тартиб нафақат Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларидан келган мигрантларга балки, Россия фуқароларига ҳам тегишли.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Энди 1 мартдан бошлаб Россиядаги айрим мигрантларга такси хизматида ишлаш тақиқланади. Бу ҳақда “Известия”
хабар берди. Россияда йўловчи ташиш соҳасида ишга жойлашиш учун чекловлар жорий этилмоқда. Унга кўра, янги тартиб нафақат Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларидан келган мигрантларга балки, Россия фуқароларига ҳам тегишли.
Энди қатор жиноятлар учун судланган шахслар жамоат транспорти ва таксиларни бошқаришга рухсат этилмайди. Ушбу ўзгартиришлар ҳозирда иш олиб бораётган ҳайдовчилар ва бошқа ходимларга ҳам таъсир қилади.
Шундай қилиб, Меҳнат кодексига киритилган янги ўзгартишларга кўра, қуйидагиларни содир этган фуқароларга жамоат транспорти ва таксиларни бошқаришга рухсат этилмайди:
қасддан баданга оғир шикаст етказиш;
талончилик ёки босқинчилик;
жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар;
жамоат хавфсизлиги, конституциявий тузум асослари ва давлат хавфсизлиги, тинчлик ва хавфсизлик асосларига қарши ўртача оғирликдаги ёки ундан оғирроқ жиноятлар.
Эндиликда ишга қабул вақтида номзод судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома ҳам тақдим этиши керак. Ҳаттоки айни вақтда жиноят ишида гумонланувчи бўлганлар ҳам рад жавобини олади.
Ушбу талабга риоя қилмаслик ишдан бўшатишга олиб келади.
Судланганлик ҳолати олиб ташланган ёки ўчирилган тақдирда ишга жойлашиш учун ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди. Ўртача оғирликдаги жиноятлар содир этилганда судланганлик 3 йилга, оғир жиноятлар учун эса 8 йилга автоматик равишда ўчирилган ҳисобланади.