Россия иқтисодини сақлаб қолдик, энди уни янги босқичга олиб чиқиш керак – Путин
© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПослание президента РФ Владимира Путина Федеральному собранию.
© Sputnik / Дмитрий Астахов
/ Oбуна бўлиш
Путин айтишига кўра, Ғарб томонидан киритилган кўп сонли санкцияларга қарамасдан, Россия ўз иқтисодини сақлаб қолган, рубль мустаҳкам, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ривожланмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik Россиянинг стратегик вазифаси ҳозирги шароитларга кўникиш эмас, балки миллий иқтисодиётни янги даражага чиқариш, деди Россия президенти Владимир Путин Федерал Кенгашга бўлган мурожаатида.
“Алоҳида айтмоқчиман – ишимизнинг моҳияти ҳозирги шароитларга кўникиш эмас. Стратегик вазифамиз - иқтисодиётимизни янги босқичга олиб чиқиш. Ҳозир ҳаммаси ўзгаряпти, қолаверса, жуда тез равишда. Бу нафақат таҳдидлар, балки имкониятлар вақти”, - дейди Путин.
Путин айтишига кўра, Ғарб томонидан киритилган кўп сонли санкцияларга қарамасдан, Россия ўз иқтисодини сақлаб қолган, рубль мустаҳкам, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ривожланмоқда.
Россия раҳбарининг айтишича, Россияда меҳнат бозори анча қулай бўлди.
“Биз меҳнат бозорида камайиш бўлишига йўл қўймадик, аксинча, ҳозирги шароитда ишсизликни камайтиришга эришдик. Бугун, ҳар томондан қийинчиликлар бўлган пайтда, меҳнат бозори аввалгидан қулайроқ бўлади”, - дейди у.
Давлат раҳбарининг эслатишича, пандемиягача ишсизлик даражаси 4,7%, ҳозир эса 3,7% ни ташкил этади – бу тарихий минимум.
Унинг айтишича, халқаро ҳисоб-китобларда рубль ҳиссаси 2021 йилнинг декабрь ойига нисбатан икки баробар ошган
“Таъкидлаш лозим, Россия рублининг халқаро ҳисоб-китоблардаги улуши 2021 йилнинг декабрига нисбатан икки баравар кўпайди ва учдан бирни ташкил этди. Дўст мамлакатлар валюталари билан биргаликда бу ярмидан кўп дегани. Биз Ғарб заҳира валюталаридан мустақил барқарор, хавфсиз халқаро ҳисоб-китоб тизимини шакллантириш борасида ҳамкорликда ишлашда давом этамиз. Бундай сиёсатда Ғарб ҳукмдорлари ўз характерини йўқотишга маҳкум. Улар ўз қўллари билан шундай қилишяпти”, - дейди президент.
“Россия фермерлари 150 миллион тоннадан ортиқ ғалла, жумладан, 100 миллион тоннадан ортиқ буғдойдан рекорд миқдорда ҳосил олди. Қишлоқ хўжалиги йили охиригача, яъни 2023 йилнинг 30 июнига қадар дон экспорти ҳажмини 55-60 миллион тоннага етказамиз. Бундан 10-15 йил олдин бу шунчаки эртак, мутлақо реал бўлмаган режа бўлиб туюларди”, - деди Путин ўз мурожаатида.
Ундан ташқари Россия президенти Россия бизнес вакилларига мурожаат қилиб. уларни ватанига сармоя киритишни ва пул ишлаб уни Ғарбда сақлашга интилмасликка чақирди.