Россия ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномада иштирокини тўхтатди - Путин

© POOL / Медиабанкка ўтишПослание президента РФ Владимира Путина Федеральному собранию.
Послание президента РФ Владимира Путина Федеральному собранию. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2023
Oбуна бўлиш
Россия АҚШ билан имзоланган ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномада иштирокини тўхтатди - Путин.
ТОШКEНТ, 21 фев – Sputnik. Россия стратегик ҳужум қуроллари бўйича шартномадаги иштирокини тўхтатди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Федерал Кенгашга қилган мурожаатида айтиб ўтди.
"Россия стратегик ҳужум қуроллари бўйича шартномадаги иштирокини тўхтатмоқда. Такрор айтаман: у чиқмаяпти, балки иштирокини тўхтатмоқда", - дея таъкидлади Россия раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва АҚШ расмийлари 2021 йил 26 январда Стратегик ҳужум қуроллари бўйича шартномани узайтириш тўғрисида нота алмашган. Шартноманинг ўзи Россия президенти Дмитрий Медведев ва АҚШ президенти Барак Обама томонидан 2010 йил 8 апрелда Прагада имзоланган эди.
Ҳужжатнинг расмий сарлавҳаси - "Америка Қўшма Штатлари ва Россия Федерацияси ўртасида Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш ва чеклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги шартнома". (Treaty between the United States of America and the Russian Federation on Measures for the Further Reduction and Limitation of Strategic Offensive Arms).
Шартномага кўра, томонларнинг ҳар бири ўзининг стратегик ҳужум қуролларини маълум миқдордан ошмаслиги учун чеклаш ва камайтиришга мажбур.
Янгиликлар лентаси
0