Қирғизистон Ўзбекистондан чорвачилик маҳсулотларини олиб киришдаги чекловларни бекор қилди

© Depositphotos / BelchonockКуриное филе на полках в магазине
Куриное филе на полках в магазине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2023
Oбуна бўлиш
Энди Қирғизистон Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва ҳайвонлардан олинган маҳсулотларни импорт қилади.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Қирғиз Республикаси Ўзбекистон ва АҚШдан бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Мамлакатнинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Қирғизистон Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва ҳайвонлардан олинган маҳсулотларни олиб киришга қўйилган вақтинчалик чекловларни олиб ташлади.
Вақтинчалик чекловлар ўтган йилнинг сентябрь ойида киритилган эди.
Шунингдек, АҚШ, Қозоғистон, Россия, Ҳиндистон, Мўғулистон, Афғонистон маҳсулотларига киритилган чекловлар ҳам бекор қилинди.
Янгиликлар лентаси
0