https://sputniknews.uz/20230221/ozbekiston-qishloq-xojaligi-uchun-misr-agrotexnologiyasini-qollamoqchi-32404419.html
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун Миср агротехнологиясини қўлламоқчи
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун Миср агротехнологиясини қўлламоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Миср қишлоқ хўжалиги тадқиқотлар маркази ва Миср пахтачилик институти билан ҳамкорлик қилишга келишиб олди. 21.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-21T10:42+0500
2023-02-21T10:42+0500
2023-02-21T10:42+0500
жамият
ўзбекистон
миср
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
узум
пахта
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/15/32404589_0:0:1536:864_1920x0_80_0_0_59f8eee703177c6619d689313153022d.jpg
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида Миср агротехнологияси қўлланилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бошчилигидаги делегация Миср қишлоқ хўжалиги тадқиқотлар маркази ва Миср пахтачилик институтида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга кўтариш юзасидан музокаралар ўтказди.Қайд этилишича, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (АКИС) ҳамда Миср қишлоқ хўжалиги тадқиқотлар маркази ҳамкорлик қилади.Ҳамкорликда қуйидагича тадқиқотлар ўтказишга келишилди:Шунингдек, учрашув давомида мисрлик олимлар билан ҳамкорликда ингичка толали ғўзанинг касаллик ва зараркунандаларга, шўрланиш ва сув танқислигига ҳамда аномал иссиқ ҳароратга чидамли эртапишар, серҳосил янги навларини яратиш бўйича селекция ишларини йўлга қўйишга келишилди.Шу билан бирга, Тошкент давлат аграр университети ва Мисрнинг Айн Шамс университетлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди.Ўсимликлар ҳимояси, агрономия, селекция ва уруғчилик, биотехнология, қишлоқ хўжалиги механизацияси йўналишларида қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва қўшма факултетларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
ўзбекистон
миср
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/15/32404589_192:0:1344:864_1920x0_80_0_0_5f86fe8d1538bec78340daf196e8963c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, миср, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, узум, пахта
жамият, ўзбекистон, миср, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, узум, пахта
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун Миср агротехнологиясини қўлламоқчи
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Миср қишлоқ хўжалиги тадқиқотлар маркази ва Миср пахтачилик институти билан ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида Миср агротехнологияси қўлланилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
хабар берди. Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бошчилигидаги делегация Миср қишлоқ хўжалиги тадқиқотлар маркази ва Миср пахтачилик институтида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга кўтариш юзасидан музокаралар ўтказди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (АКИС) ҳамда Миср қишлоқ хўжалиги тадқиқотлар маркази ҳамкорлик қилади.
Ҳамкорликда қуйидагича тадқиқотлар ўтказишга келишилди:
Узумнинг уруғсиз навлари селекцияси, чорвачилик, балиқчилик соҳаларини ривожлантириш;
Шунингдек, учрашув давомида мисрлик олимлар билан ҳамкорликда ингичка толали ғўзанинг касаллик ва зараркунандаларга, шўрланиш ва сув танқислигига ҳамда аномал иссиқ ҳароратга чидамли эртапишар, серҳосил янги навларини яратиш бўйича селекция ишларини йўлга қўйишга келишилди.
Шу билан бирга, Тошкент давлат аграр университети ва Мисрнинг Айн Шамс университетлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди.
Ўсимликлар ҳимояси, агрономия, селекция ва уруғчилик, биотехнология, қишлоқ хўжалиги механизацияси йўналишларида қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва қўшма факултетларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.