Москва ва Нью-Дели Су-57 самолётини биргаликда ишлаб чиқаришга тайёр
20:07 21.02.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023)
© Sputnik / Александр Мельников / Медиабанкка ўтиш14-я международная авиакосмическая выставка Aero India 2023
© Sputnik / Александр Мельников
/ Oбуна бўлиш
Махсус операция Россия қуролининг самарадорлигининг ва ғарб қуролининг орқада қолганини намойиш этмоқда. Шу кунларда Нью-Дели ва Абу Дабида бўлиб ўтаётган кўргазмаларда Россия мудофаа корпорациялари стендларида одам гавжум.
ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Россия Федерациясини халқаро миқёсда яккалаш коллектив Ғарбнинг ушалмас орзуси бўлиб қолмоқда.
Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси натижалари, шунингдек, Россия мудофаа саноати маҳсулотлари анъанавий равишда “дастурнинг диққатга сазовор жойи” ва дунёнинг аксарият мамлакатлари, шу жумладан АҚШ учун технологик мезон бўлиб қолаётган Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликларидаги энг йирик қурол кўргазмалари буни тасдиқлайди.
Россия махсус операция жараёнида ва қуролларнинг халқаро бозорида миллий хавфсизликни қандай ҳимоя қилиш, гегемония ва неомустамлакачиликка қарши қайси воситалар билан курашишни намойиш этиб келмоқда.
Ғарб мамлакатлари Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларини РФ га нисбатан ташқи сиёсатини кескинлаштиришга ишонтириш учун Мюнхен конференциясидан фойдаланмоқчи бўлган. Бу ҳаракатлар чиппакка чиқди. “Глобал жануб”нинг, шунингдек, Ҳиндистон ва Хитойнинг мустақиллиги Вашингтоннинг қоғозда ёзилмаган қоидаларига асосланган бир қутбли дунё тартибининг барбод бўлганидан далолат беради.
Февраль ойида ҳарбий-технологик жиҳатлардан Ғарбнинг сиёсий хўрланиши кучайди. Ҳиндистондаги Aero India 2023 авиакосмик кўргазмасида ва БААда бўлиб ўтган мудофаа маҳсулотлари IDEX 2023 кўргазмасида Россия мудофаа саноати комплексининг юзлаб комплекслари мутахассислар ва буюртмачиларнинг эътибор марказида бўлиб турибди. Aero India 2023 ёзги кўргазмасини Ҳндистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-30 МКИ ва МиГ-29UPG лари очиб берди.
Эслатиб ўтаман, Ҳиндистон Россиядан 272 Су-30 қирувчиларини (уларнинг кўпчилиги Ҳиндистонда йиғилган) харид қилган ва кейинчалик ҳам Россия авиатехникаси учун ҳақиқий суверенитетни таъминлаш учун ишончли воситалар кўп миллиард доллар тўлашга тайёр.
Бангалорда бўлиб ўтган 14-аэрокосмик кўргазма (13-17 феврал) арафасида Ҳиндистон ва Россия Hindustan Aeronautics Limited технологик базасидан фойдаланган ҳолда бешинчи авлод Су-57 қирувчиларини лицензияланган ишлаб чиқаришни муҳокама қилишди. Икки давлат Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг асосини ташкил этувчи тўртинчи авлод Су-30МКИ қирувчи самолётларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича қўшма тажрибага эга. Аввалроқ Ҳиндистон ва Россия биргаликда FGFA дастури (Су-57 модификацияси) доирасида бешинчи авлод қирувчи самолётини ишлаб чиққан. Military Watch Magazine маълумотларига кўра, бу Ҳиндистон учун бешинчи авлод қирувчи самолётини олиш учун ягона имконият - катта буюртма бериш ва лицензия бўйича Су-57 ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир. Нью-Деҳли ва Хитой ёки АҚШ ўртасидаги бундай ҳамкорлик турли ҳарбий ва сиёсий сабабларга кўра мумкин эмас.
Кескир қилич ва аждаҳо бошлари
Технологик нуқтаи назардан, Ҳиндистон танлови ниҳоятда ажойиб. Американинг Military Watch нашри таъкидлашича, жанговар тажрибасига кўра Су-57 қирувчиси дунёдаги бешинчи авлод муқобилларидан анча устун – 2022 март ойи Украинанинг Ҳаво мудофааси ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарши ишга киришганда. Россия Ҳаво космик кучларининг Су-57 биринчи полки 2023 йилнинг сўнггига қадар тўлиқ шаклланиши мумкин.
Қирувчи самолёт ўзининг илғор хусусиятлари, жумладан олтита радардан фойдалана олиш имконияти, ўта манёврлилиги, узоқ (400км) масофадан нишонга олувчи Р-37М гипертовушли ракеталари билан қимматлидир. XXI асрнинг ҳақиқий “кескир қиличидир”. Таъкидлаш лозим, Россия Бангалорда икки юзта Ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво мудофаасига қарши тизимларининг энг яхши намуналарини ҳар қандай замонавий “аждарҳолар” билан қарама-қаршиликка тайёр. Жумладан- кўп функцияли фронт қирувчиси МиГ-35Д, Ка-52, Ми-28Н ва Ми-8АМТШ (экспорт вариантида –Ми171 Ш) намойиш этилди.
Ҳиндистон Россия қуролларининг асосий харидорларидан бири ҳисобланади., ва ўтган 30 йилда Россиядан 70 млрд долларлик арсенал харид қилган. Ҳарбий буюртмалар портфели (14 млрд долларга баҳоланади) Нью-Деҳли билан 2024 йил охиригача С-400 зенит-ракета мажмуасининг бешта полк мажмуасини етказиб бериш бўйича шартномани ўз ичига олади.
Аввалроқ Ҳиндистон ва Россия 2030 йилгача ҳарбий-техник ҳамкорлик дастурини тасдиқлаган эди. Шу билан бирга, Яқин Шарқда Россиянинг 5-авлод қирувчиларини биргаликда ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар ҳам муваффақиятли. Россиянинг Checkmate қирувчиси Dubai Airshow 2021 Халқаро кўргазмасида ҳам намойиш этилди.
20 февраль куни Абу – Дабидаги IDEX 2023 кўргазмаси очилиш маросимида “Рособоронэкспорт” бош директори Александр Михеев дунё бозорида Россия авитехникаси ва бошқа турдаги қуролларга талаб юқори эканини айтди – ҳар йилги савдо ҳажми қарийб 13 млрд долларни ташкил этади, қуроллар буюртмалари портфеллари эса 50 млрд доллардан ошади. Бу пуллар Россия мудофаа салоҳиятини шиддати ошганини кўрсатади.
Международная выставка вооружений IDEX в Абу-Даби
© Пресс-служба Минпромторга
/ IDEX 2023 кўргазмасида Россия Федерациясининг 200 та қурол ва ҳарбий техника намуналари ўрин олган павильон ўнлаб мамлакатлар ҳарбий мутахассислари, дизайнерлари ва журналистларининг катта қизиқиш марказига айланди. У ерда дунёдаги энг кучли жанговар танк Т-90СМ “Прорив” ва ажойиб жанговар пиёдалар машинаси - “Терминатор”, “рақобатчилар” учун қўл етмас С-400 “Триумф” зенит ракета тизимлари ва “Антей-4000”, энг сўнгги ўрта масофага мўлжалланган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, С- 350Е “Витяз” ва Викинг, шунингдек, залп оловли Панцир-С1М зенит ракета тизимлари ва "Верба" кўчма зенит ракета комплекслари, замонавий ўқотар қуроллар ва Россия мудофаа саноатининг бошқа кўплаб юқори технологияли маҳсулотлари намойиш этилди.
Россия илғор технологиялар ва душманни йўқ қилишнинг самарали воситалари доимий кураш олиб борадиган жаҳон қурол бозорининг қарийб 20 фоизини эгаллайди, ва РФ ўз секторини ҳеч кимга бермайди. АҚШ ва бошқа НАТО давлатларининг ноҳақ рақобат механизмларидан фойдаланишга уринишлари (Россияга қарши санкциялар ва ҳамкорларга босим) барбод бўлиши аниқ. Бундан ташқари, Ғарб ҳақиқий жанг майдонида Ғарб қуроллар технологиясида анча орқада қолганини намойиш этмоқда.
Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати маълумотларига кўра, “2021 йил декабридан бери Россияга қарши тажовуз даврида НАТО давлатлари УҚКга 1170 та ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими, 440 та танк, 1510 та жанговар пиёда машиналари, 655 та артиллерия тизимларини топширган”. Ва бу қуролларнинг аксарияти аллақачон йўқ қилинган. Мудофаа саноати ва Россия Қуролли Кучлари саъй-ҳаракатлари билан Ғарбнинг бозорларда ва Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида жамоавий ҳарбий-технологик таҳқирланишда давом этмоқда.