https://sputniknews.uz/20230221/misrlik-tadbirkorlar-ozbekistonda-qoshma-loyihalarni-ishlab-chiqishga-tayyor--tafsilotlar-32402531.html
Мисрлик тадбиркорлар Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёр – тафсилотлар
Мисрлик тадбиркорлар Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёр – тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Миср 1,6 миллиард долларлик 20 дан зиёд битим ва шартномаларни амалга ошириш юзасидан аниқ келишувларга эришди. 21.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-21T07:01+0500
2023-02-21T07:01+0500
2023-02-21T07:01+0500
сиёсат
миср
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/15/32402799_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_479b9da488d9c37288ea596f1fa4e73d.jpg
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Миср компаниялари Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёр. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Миср Араб Республикаси етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашуви чоғида маълум қилинди.Учрашувда Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ишбилармонлик ва тадбиркорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.Шавкат Мирзиёев ўз сўзида куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон-Миср бизнес форумининг якунида умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик 20 дан зиёд битим ва шартномалар имзоланганини қайд этди.Энергетика, электротехника, кимё, тоғ-кон, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, чарм-пойабзал тармоқларида саноат кооперацияси учун кенг имкониятлар мавжудлиги қўшимча қилинди.Таъкидланишича, Мисрнинг “Elsewedy Electric” компанияси шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, трансформаторлар, кабель-сим маҳсулотлари ва қўшимча қисмларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёр.Шунингдек, “Orascom Construction” Ўзбекистонда индустриал парк яратган ҳолда унинг ҳудудида лок-бўёқ маҳсулотлари ва қурилиш материаллари учун кимёвий моддалар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ҳамда 100 МВт қувватли шамол электр станциясини қуришдан манфаатдор эканини билдирди.Иштирокчилар Мисрнинг йирик сармоядорлари Ўзбекистонни Марказий Осиё бозорларига чиқиш учун кўприк сифатида кўраётганларини қайд этишди.
миср
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/15/32402799_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_17c5754ed4085c6446ed8d28c6867618.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, миср, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
сиёсат, миср, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
Мисрлик тадбиркорлар Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёр – тафсилотлар
Ўзбекистон ва Миср 1,6 миллиард долларлик 20 дан зиёд битим ва шартномаларни амалга ошириш юзасидан аниқ келишувларга эришди.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Миср компаниялари Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёр. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Миср Араб Республикаси етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашуви чоғида
маълум қилинди. Учрашувда Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ишбилармонлик ва тадбиркорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев ўз сўзида куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон-Миср бизнес форумининг якунида умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик 20 дан зиёд битим ва шартномалар имзоланганини қайд этди.
Энергетика, электротехника, кимё, тоғ-кон, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, чарм-пойабзал тармоқларида саноат кооперацияси учун кенг имкониятлар мавжудлиги қўшимча қилинди.
“Миср компанияларига мамлакатимизда катта инвестиция дастурларини биргаликда амалга ошириш учун барча имкониятлар очиқ”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Таъкидланишича, Мисрнинг “Elsewedy Electric” компанияси шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, трансформаторлар, кабель-сим маҳсулотлари ва қўшимча қисмларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёр.
Шунингдек, “Orascom Construction” Ўзбекистонда индустриал парк яратган ҳолда унинг ҳудудида лок-бўёқ маҳсулотлари ва қурилиш материаллари учун кимёвий моддалар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ҳамда 100 МВт қувватли шамол электр станциясини қуришдан манфаатдор эканини билдирди.
Иштирокчилар Мисрнинг йирик сармоядорлари Ўзбекистонни Марказий Осиё бозорларига чиқиш учун кўприк сифатида кўраётганларини қайд этишди.