“Made in Russia” экспозицияси илк бор Ўзбекистондаги кўргазмада намойиш этилади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМеждународная промышленная выставка "Иннопром"
Международная промышленная выставка Иннопром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2023
Oбуна бўлиш
Кўргазма 28 февралдан 3 мартгача Тошкентда бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. “Made in Russia” бренди остидаги Россия миллий экспозицияси илк бор Ўзбекистондаги энг йирик қурилиш кўргазмаси UzBuild 2023 да намойиш этилади. Бу ҳақда Россия экспорт маркази хабар берди.
“Экспозицияда Россиянинг 20 та компанияси иштирок этади. Кўргазма 28 февралдан 3 мартгача Тошкентда бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.
Россия экспозициясининг майдони 350 квадрат метрдан ошади. Ташриф буюрувчилар қурилиш технологиялари, жиҳозлари ва материалларининг кенг ассортиментини баҳолашлари мумкин бўлади.
Россия компаниялари стендда тақдим этадиган маҳсулотлар орасида архитектура алюминий тизимлари, юпқа қатламли металл конструкциялар, саноат поллари, турли форматдаги ғиштлар, сув тозалаш тизимлари, саноат ва маиший фильтрлар, кенг турдаги объектлар учун эшиклар, сувоқ ва бўяш асбоблари ва бошқалар мавжуд.
Қайд этилишича, “Made in Russia” экспозицияси иштирокчилари учун Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатларнинг потенциал ҳамкорлари билан b2b учрашувлар ва музокаралар режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0