Ҳақиқат биз томонда – Путин мурожаатидан асосий фикрлар
21:35 21.02.2023 (янгиланди: 21:48 21.02.2023)
© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПослание президента РФ Владимира Путина Федеральному собранию
© Sputnik / Рамиль Ситдиков
/ Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Федерал Кенгашга махсус операция, мамлакатдаги вазият, давлат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларига бағишланган йиллик мурожаат билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Россия президентининг Федерал Кенгашга йўллаган мурожаатининг катта қисми махсус операция ва Украина билан боғлиқ бошқа воқеаларга қаратилган бўлди.
Ғарб урушга тайёргарликни анча олдин бошлаган
Путин айтишига кўра, Украинада урушга тайёргарлик Россия махсус операциясидан анча олдин бошланган.
Украинадаги урушни аслида улар бошлади, биз уни куч билан тўхтатмоқдамиз, деди Россия президенти Владимир Путин Федерал Кенгашга мурожаатида.
"Украинадаги урушни аслида улар (Ғарб - таҳр.) бошлади, биз уни куч билан тўхтатмоқдамиз. <...> Биз ўз уйимизни ўз халқимизни ҳимоя қилмоқдамиз, Ғарбнинг мақсади эса - чексиз ҳукмронлик қилиш", - деди Россия президенти.
Улар бизни Минск шартномаси ва бошқа ваъдалар билан алдаб, ўзлари тўлақонли урушга тайёргарлик кўришган, Украинани қурол билан тўлдиришди. Украиналик офицерларни Ғарб давлатларида ўқитиб тайёрлашди, - деди Путин.
Биз эса уларга ишониб, кутдик. Саккиз йил давомида улар Донбассни ўққа тутди, аҳолини қайнаб келди. Донбассликлар эса бизни умид билан кутишди.
"Улар Донецк, Донбасс, Луганскга ҳужумдан кейин Қрим ва Севастополга зарба беришни режалаштирган. Биз буни олдин ҳам билардик. <...> Кейинчалк бундай узоқни кўзлаган режаларни Киевнинг ўзи ҳам очиқлади", - деди Путин.
Россия Узоқ йиллар давомида Ғарб билан конструктив диалог учун очиқ бўлди, Ғарб ўз ваъдаларини бажаришини кутди, биргаликда хавфсизлик тизми ишлаб чиқишни таклиф қилди, лекин ҳар сафар энг муҳим масалалар бўйича АҚш ва НАТОдан кескин рад жавобини олди.
“Ўшанда биз уларнинг тўхташ нияти йўқлигини ва тажовузкор режаларни бажариш учун буйруқ аллақачон берилганини англадик. Хатар тобора ошиб борарди”, - деди Путин.
“Бир вақтнинг ўзиджа Украинада Ғарб томонидан “антироссия” сиёсати фаол олиб бориларди. Аслида бу режалар янги эмас, уларнинг илдизи 19 асрга тақалади”, - деди Путин.
Киевда ҳукумат кураторлари қўлига ўтганидан сўнг АҚШ ва НАТО Украинадан “антироссия” Россияга қарши кураш воситаси ясай бошлади. Улар Россяи чегаралари яқинида кўплаб ҳарбий объектлар, биолабораториялар қуришни бошлади, ҳарбий ўқув машқларида эса бўлажар ҳарбий ҳаракатлар театрини ўрганишди.
Махсус операция иштирокчилари
Россия президенти махсус операция иштирокчиларига миннатдорлик билдирган ҳолда, қурбон бўлган аскар ва зобитларнинг оила аъзоларини доимий қўллаб-қувватлаш ва бунинг учун махсус фонд ташкил этилганини айтиб ўтди.
Россия қуролли кучларини ривожлантириш
Путин Россия Армиясининг келажакдаги ривожланишида махсус операция доирасида орттирилган жанговар тажрибага асосланиш лозимлигни таъкидлади.
Путин айтишига кўра, Россия ядровий ушлаб туриш кучлари таъминот даражаси 91,3%га етганини ва барча бошқа қўшин турларида ҳам ушбу каби кўрсатгичларга етишиш кераклигини таъкидлади.
Иқтисодни янги борсқичга олиб чиқиш
Путин айтишига кўра, Ғарб коалицияси томонидан киритилган кўп сонли санкцияларга қарамасдан, Россия ўз иқтисодини сақлаб қолган, рубль мустаҳкам, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ривожланмоқда.
Ҳозирги шароитда Россиянинг стратегик вазифаси бугунги шароитларга кўникиш эмас, балки миллий иқтисодиётни янги даражага чиқариш, деди Россия президенти Владимир Путин Федерал Кенгашга бўлган мурожаатида.
“Алоҳида айтмоқчиман – ишимизнинг моҳияти ҳозирги шароитларга кўникиш эмас. Стратегик вазифамиз - иқтисодиётимизни янги босқичга олиб чиқиш. Ҳозир ҳаммаси ўзгаряпти, қолаверса, жуда тез равишда. Бу нафақат таҳдидлар, балки имкониятлар вақти”, - дейди Путин.
Россия раҳбарининг айтишича, Россияда меҳнат бозори анча қулай бўлди.
“Биз меҳнат бозорида камайиш бўлишига йўл қўймадик, аксинча, ҳозирги шароитда ишсизликни камайтиришга эришдик. Бугун, ҳар томондан қийинчиликлар бўлган пайтда, меҳнат бозори аввалгидан қулайроқ бўлади”, - дейди у.
Давлат раҳбарининг эслатишича, пандемиягача ишсизлик даражаси 4,7%, ҳозир эса 3,7% ни ташкил этади – бу тарихий минимум.
Унинг айтишича, халқаро ҳисоб-китобларда рубль ҳиссаси 2021 йилнинг декабрь ойига нисбатан икки баробар ошган
“Таъкидлаш лозим, Россия рублининг халқаро ҳисоб-китоблардаги улуши 2021 йилнинг декабрига нисбатан икки баравар кўпайди ва учдан бирни ташкил этди. Дўст мамлакатлар валюталари билан биргаликда бу ярмидан кўп дегани. Биз Ғарб заҳира валюталаридан мустақил барқарор, хавфсиз халқаро ҳисоб-китоб тизимини шакллантириш борасида ҳамкорликда ишлашда давом этамиз. Бундай сиёсатда Ғарб ҳукмдорлари ўз характерини йўқотишга маҳкум. Улар ўз қўллари билан шундай қилишяпти”, - дейди президент.
“Россия фермерлари 150 миллион тоннадан ортиқ ғалла, жумладан, 100 миллион тоннадан ортиқ буғдойдан рекорд миқдорда ҳосил олди. Қишлоқ хўжалиги йили охиригача, яъни 2023 йилнинг 30 июнига қадар дон экспорти ҳажмини 55-60 миллион тоннага етказамиз. Бундан 10-15 йил олдин бу шунчаки эртак, мутлақо реал бўлмаган режа бўлиб туюларди”, - деди Путин ўз мурожаатида.
Иқтисодда яна бир муҳим ўзгариш - бу Россия компанияларини оффшор ҳудудлардан олиб чиқиш, уларни ўз ватани ривожига ҳисса қўшишга ундаш, деди президент.
“Сўнгги воқеалар Ғарб – тинч бандаргоҳ, капитал учун хавфсиз жой эмаслигини кўрсатди. Буни ўз вақтида тушуниб етмаганлар, Россияда пул ишлаб уни хорижга сармоя киритганлар – кўп нарса йўқотди. У ерда уларни шунчаки талон-тарож қилишди. Ҳатто қонуний ишлаб топилган пулларини ҳам”, - деди Путин.
Энди бўлса, йўқотилган бойлик ортидан югуриб юриш, уни қайтаришни сўраш бефойда ва маъносиз, деб россиялик бизнесменларга мурожаат қилди Путин.
Бир вақтнинг ўзида уларни Россия ҳудудига инвестиция киритиш, Россия билан бирга бир жону бир тан бўлиб ривожланишга давъват қилди.
Шунингдек, давлат раҳбари иқтисоднинг барча тармоқларига давлат томонидан ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.
Шунингдек, давлат раҳбари иқтисоднинг барча тармоқларига давлат томонидан ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.
Қадриятларни асраб қолиш
Мурожаатида давлат раҳбари Россия қадриятлари ва ўзига хослигини ҳимоя қилиш масаласига тўхталиб ўтди.
"Россия очиқ давлат ва шу билан бирга ўзига хос цивилизация. Бу баёнотда ҳеч қандай яккахонлик ва устунликка даъво йўқ, лекин бу цивилизация бизники, асосийси шу. Уни бизга ота-боболаримиз мерос қилиб қолдирган ва биз уни авлодларимиз учун сақлаб қолишимиз ва етказишимиз керак", - деди Путин.
Шу билан бирга, у, унинг фикрича, Ғарб дунёси мамлакатларида мавжуд бўлган қадриятлар муаммоларига тўхталиб ўтди. Ғарб давлатлари ўз қадриятларини йўқ қилмоқда, бузуқликни, жумладан, педофилияни норма деб эълон қилмоқда, - деди Путин.
“Маълум бўлишича, Англия черкови жинсий нейтрал Худо ҳақида ғояларни кўриб чиқишни режалаштирмоқчи, тўғри, ҳозирча режалаштиряпти. Бу ҳақида нима дейиш мумкин? Парвардигор, ўзинг кечиргин, улар нималар қилишаётганини англашмаяпти”, - деди Россия президенти.
Лекин мен уларга айтмоқчиманки, муқаддас китобларни ўқинг, барча дунё динларининг асосий китобларини қаранг - у ерда ҳамма нарса аниқ айтилган, шу жумладан оила ҳақида ҳам. Бу эркак ва аёлнинг бирлигидир. Аммо улар бу муқаддас тушунчаларни ҳам шубҳа остига олмоқда”, - деди президент.
Кучли таълим анъаналарига қайтиш
Россия таълим тизимини ривжлантириш борасида президент ОТМларда анъанавий таълим тизими – 4-6 йиллик ўқиш системасига қайтишни таклиф қилди. Бунда ҳар бир касб талабларига мувофиқ ОТМлар таалуқли ўқув дастурлари ишлаб чиқиши керак бўлади.
Янги таълим тизимига ўтиш босқичма-босқич бўлади. Мутахассислар магистратура ва ординатурада ўқишни давом эттиради.
Ҳозир таълим олаётган талабалар эса амалдаги дастурлар бўйича ўқишни давом эттиради.
Ядровий синовлар
Путин Россия АҚШ билан имзоланган Ҳужум қуролларини чеклаш шартномаси (ДНСВ)ни вақтинча тўхтатиб туриши ҳақида эълон қилди. Президент айтишига кўра, АҚШ ва Ғарб давлатларнинг ўзи ушбу келишувни барбод қилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Россия стратегик ҳужум қуроллари бўйича шартномадаги иштирокини тўхтатмоқда. Такрор айтаман: у чиқмаяпти, балки иштирокини тўхтатмоқда. Лекин биз ушбу масалага қайтишдан олдин НАТО аъзоси бўлган Буюк Британия ва Франция нима исташини ва уларнинг стратегик арсеналини қандай ўлчашни аниқлаб олишимиз керак", - дея таъкидлади Россия раҳбари.
Шу ўринда Россия президенти Ғарбнинг бир вақтнинг ўзида Россияни “стратегик мағлуб этиш” ва ядровий объектларига инспекция юбориш истагини – кулгули деб атади.
Ундан ташқари Россия президенти АҚШ ўзининг сақлаш муддати тугаб бораётган ядровий қуролларини синовдан ўтказиш режаси борлигини ҳам айтиб ўтди.
“Мен Мудофаа вазирлиги ва Росатомга тегишли топшириқ бердим. Биз ҳамядровий қуролни синовдан ўтказишга тайёрлаб қўямиз. Албатта биз биринчи бўлиб бошламаймиз, лекин АҚШ буни амалга оширса – биз ҳам амалга оширамиз”, - деди Путин.
Ҳақиқат биз томонда
Путин айтишига кўра, Ғарб давлатлари раҳбарлари Россияни “стратегик мағлуб этишни” орзу қилишмоқда, улар маҳаллий можарони глобал қарама-қаршиликка айлантирмоқчи.
“Биз буни яхши тушундик ва шунга мувофиқ ҳаракат қиламиз. Чунки бу ерда гап давлатимиз тақдири ҳақида кетмоқда. Уларнинг ҳам Россияни жанг майдонида енгиб бўлмаслигини тушуниб етмасдан иложи йўқ. Шу сабабли ҳам улар бизга қарши қўлидан келган барча воситалардан фойдаланмоқда”, - деди Россия президенти.
Россия босқичма-босқич ва қатъият билан билан махсус операция олдига қўйилган мақсадларга эришишда давом этади.
Шунингдек Аксарият россияликлар ватанпарварлик билан махсус ҳарбий операцияни қўллаб-қувватлаётганига эътибор қаратди.
“Ўйлайманки, ҳаммамиз, бизнинг кўп миллатли халқимиз, кўплаб фуқароларимиз махсус ҳарбий операцияга нисбатан принципиал позицияда турди. Қилаётган ишларимизнинг моҳиятини англашди. Донбассни ҳимоя қилиш бўйича ишларимизни қўллаб-қувватлашди. Ушбу қўлловда халқимизга хос бўлган ҳақиқий ватанпарварлик намоён бўлди”, - дейди Путин.
Бугун биз машаққатли, машаққатли йўлни биргаликда босиб ўтмоқдамиз ва барча қийинчиликларни биргаликда енгамиз. Бошқача бўлиши мумкин эмас, чунки биз буюк аждодларимиз ибратида тарбияланганмиз. Биз Ватанга садоқат, ирода ва ҳамжиҳатлик билан олдинга интиламиз.
Ушбу ҳамжиҳатлик махсус ҳарбий операциянинг дастлабки кунлариданоқ ўзини намоён қилди: юзлаб кўнгиллилар, мамлакатимизнинг барча халқ вакиллари Донбасс ҳимоячилари ёнида туришга, ўзлари учун жанг қилишга қарор қилишди.
Ҳозир кўпмиллатли Ватанимизнинг барча ҳудудларидан келган жангчилар фронтда елкама-елка жанг қилмоқда. Уларнинг дуолари турли тилларда янграйди, лекин барчаси ғалаба учун, жангчи сафдошлари учун, Ватан учун.
Россия ҳар қандай чақириқларга жавоб беради, чунки биз ҳаммамиз бир мамлакат, битта катта ва бирлашган халқмиз. Биз ўзимизга ишонамиз, қобилиятимизга ишонамиз. Ҳақиқат - биз томонда, деб сўзини якунлади Путин.