Ғарб ёвузликларини ҳеч ким унутмайди – Путин

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПослание президента РФ Владимира Путина Федеральному собранию.
Послание президента РФ Владимира Путина Федеральному собранию. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2023
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Федерал Кенгашга мамлакатдаги вазият, давлат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларига бағишланган йиллик мурожаат билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik Ғарб ёвуз кучларни эркинликка чиқарганини ҳеч ким унутмайди, деди Россия президенти Федерал Кенгашга мурожаатида.
Шундай тасаввур пайдо бўляптики, Россияга қаратилган айблар Ғарбнинг бутун минтақаларни хаосга ташлаб нималар қилиб қўйганини ҳамма унутиши учун ўйлангандек. Аммо дунёда ҳеч ким Ғарбнинг ёвуз кучларга эркинлик берганини унутгани йўқ, дейди Россия президенти Владимир Путин.

“Яқинда Мюнхендаги конферецияда Россияга нисбатан чексиз айбловлар ангради. Шундай тасаввур пайдо бўляптики, буларнинг барчаси Ғарбнинг сўнгги ўн йилликлардаги қилмишларини ҳамма унутиши учун қилинаётгандек. Улар ёвуз кучларга озодлик берди, бу бутун бошли минтақаларни хаосга олиб келди”, - дейди Россия раҳбари ўз мурожаатида.

Унинг таъкидлашича, америкалик экспертларнинг баҳоларига кўра, АҚШнинг 2001 йилдан буён келтириб чиқарган урушлари давомида қарийб 900 минг киши ҳалок бўлган, 38 миллиондан ортиқ аҳоли қочоқларга айланган.

“Улар буларнинг барини инсоният хотирасидан ўчириш учун қиляпти. Ва ўзларини худди ҳеч нима бўлмагандек тутишяпти. Аммо бу ҳақида дунёда ҳеч ким унутмайди” , - дея алоҳида таъкидлайли Россия раҳбари.

Путин ўз нутқида шунингдек, Украина можароси, Россияга қарши қўлланилган санкциялар, Россия ҳарбий саноати, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги мавзуларда тўхталиб ўтди.
Тадбир Москвадаги "Гостинний Двор" да бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0