https://sputniknews.uz/20230221/garb-gender-neytral-xudoni-oylab-topdi--xudo-ularni-kechirsin---putin-32416460.html
Путин: Ғарб гендер нейтрал худони ўйлаб топди, Худо уларни кечирсин
Путин: Ғарб гендер нейтрал худони ўйлаб топди, Худо уларни кечирсин
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Владимир Путин Федерал Кенгашга мамлакатдаги вазият, давлат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларига бағишланган йиллик мурожаат билан... 21.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-21T15:01+0500
2023-02-21T15:01+0500
2023-02-21T16:56+0500
россия
владимир путин
владимир путиннинг федерал кенгашга мурожаати
нутқ
нутқ сўзлади
ғарб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/15/32415308_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_c6df7f672c5f1dd41868b0fb157298ac.jpg
ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Ғарб гендер нейтрал худони ўйлаб топди, Худонинг ўзи уларни кечирсин, деди Россия президенти Владимир Путин Федерал Кенгашга мурожаатида. Россия президенти Владимир Путин Англия черковининг жинсий нейтрал Худо ҳақидаги ғояларни кўриб чиқиш ҳақидаги режалари ҳақида тўхталар экан, уларнинг нималар қилишаётганини умуман тушунишмаётганини айтди.Англия черковининг бош синоди аввалроқ бир жинсли жуфтликларга “оқ фотиҳа” бериш ҳақида қарор қабул қилган эди. Жамоавий босимга қарамасдан, черков никоҳ фақат эркак ва аёл ўртасида тузилиши ҳақидаги мавжуд таълимотни ўзгартирмасликка қарор қилди. Бундан ташқари, Guardian нашри Англия черкови Худога мурожаат қилиш учун гендер-нейтрал атамалардан фойдаланишни ўрганаётгани ҳақида хабар берди: Личфилд епископи доктор Майкл Ипгравенинг айтишича, черков бу масалани бир неча йил давомида ўрганиб чиқди ва баҳорда гендер тили бўйича лойиҳа кўриб чиқилади.Путин ўз нутқида шунингдек, Украина можароси, Россияга қарши қўлланилган санкциялар, Россия ҳарбий саноати, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги мавзуларда тўхталиб ўтди.Тадбир Москвадаги "Гостинний Двор" да бўлиб ўтмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/15/32415308_165:0:2896:2048_1920x0_80_0_0_a2aaba5be32ae892ddbe5f4d144a6e1b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, владимир путин, владимир путиннинг федерал кенгашга мурожаати, нутқ, нутқ сўзлади, ғарб
россия, владимир путин, владимир путиннинг федерал кенгашга мурожаати, нутқ, нутқ сўзлади, ғарб
Путин: Ғарб гендер нейтрал худони ўйлаб топди, Худо уларни кечирсин
15:01 21.02.2023 (янгиланди: 16:56 21.02.2023) Россия президенти Владимир Путин Федерал Кенгашга мамлакатдаги вазият, давлат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларига бағишланган йиллик мурожаат билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Ғарб гендер нейтрал худони ўйлаб топди, Худонинг ўзи уларни кечирсин, деди Россия президенти Владимир Путин Федерал Кенгашга мурожаатида.
Россия президенти Владимир Путин Англия черковининг жинсий нейтрал Худо ҳақидаги ғояларни кўриб чиқиш ҳақидаги режалари ҳақида тўхталар экан, уларнинг нималар қилишаётганини умуман тушунишмаётганини айтди.
“Маълум бўлишича, Англия черкови жинсий нейтрал Худо ҳақида ғояларни кўриб чиқишни режалаштирмоқчи, тўғри, ҳозирча режалаштиряпти. Бу ҳақида нима дейиш мумкин?. Парвардигор, ўзинг кечиргин, улар нималар қилишаётганини англашмаяпти”, - дейди президент.
Англия черковининг бош синоди аввалроқ бир жинсли жуфтликларга “оқ фотиҳа” бериш ҳақида қарор қабул қилган эди. Жамоавий босимга қарамасдан, черков никоҳ фақат эркак ва аёл ўртасида тузилиши ҳақидаги мавжуд таълимотни ўзгартирмасликка қарор қилди. Бундан ташқари, Guardian нашри Англия черкови Худога мурожаат қилиш учун гендер-нейтрал атамалардан фойдаланишни ўрганаётгани ҳақида хабар берди: Личфилд епископи доктор Майкл Ипгравенинг айтишича, черков бу масалани бир неча йил давомида ўрганиб чиқди ва баҳорда гендер тили бўйича лойиҳа кўриб чиқилади.
Путин ўз нутқида шунингдек, Украина можароси, Россияга қарши қўлланилган санкциялар, Россия ҳарбий саноати, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги мавзуларда тўхталиб ўтди.
Тадбир Москвадаги "Гостинний Двор" да бўлиб ўтмоқда.