Австрияда 200 нафар мигрант кўчага қувиб чиқарилди - видео

Oбуна бўлиш
Бошпанасиз муҳожирлар Бельгиянинг бошпана изловчиларни қабул қилиш федерал агентлиги ёнида чодирли лагерь қурдилар.
ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Бельгия ҳукумати Брюсселда 200 га яқин Покистон, Аф-онистон ва Африка давлатларидан келган мигрантларни улар ноқонуний эгаллаб турган бинодан кўчага қувиб чиқарди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
"Сешанба куни полиция Брюссел марказидаги бинони бўшатиш бўйича операция ўтказди. Айрим муҳожирлар махсус марказларга жойлаштирилди. Бироқ Бельгия ҳукумати амалдаги қоидалар ва халқаро мажбуриятларга кўра, муҳожирларга қочқин мақомини бериш ҳақидаги сўров бўйича қарор олинмагунча, уларни вақтинчалик турар жой билан таъминлаши кераклигига қарамай, камида 200 киши кўчада қолган.
Бошпанасиз муҳожирлар Бельгиянинг бошпана изловчиларни қабул қилиш федерал агентлиги ёнида чодирли лагерь қурдилар.
"Мен эвакуация қилинган ўша бинода эдим. Ҳозир биз шу ерда, кўприкда яшаяпмиз", деди бошпана беришдан бош тортган покистонлик муҳожир мухбирга.
Жабрланган муҳожирларга айни дамда маҳаллий аҳоли ва фаоллар, жумладан, “Чегара билмас шифокорлар” ёрдам гуруҳидан ёрдам олмоқда.
Европанинг ички ишлар бўйича комиссари Илва Ёханссон 2022 йилда бошпана изловчилар сони 1 миллионга етганини, яна 300 000 нафари ноқонуний кириб келганини айтган эди.
Ўтган йили миллионлаб украиналик қочқинлар Европа Иттифоқига кириб келган эди.Уларга бошқа мамлакатлардан келган одамлардан фарқли ўлароқ, автоматик равишда қочқин мақоми берилган.
Янгиликлар лентаси
0