Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ғарб Украинага етказиб берган қуролнинг қанчаси йўқ қилингани маълум бўлди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишУкраинадаги махсус операция чоғида КХДРнинг Трипилля қишлоғида йўқ қилинган Aвстралиянинг “Бушмастер” зирҳли транспортёри.
Украинадаги махсус операция чоғида КХДРнинг Трипилля қишлоғида йўқ қилинган Aвстралиянинг “Бушмастер” зирҳли транспортёри. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Oбуна бўлиш
НАТО давлатлари Киевга етказиб берган миллионлаб қурол-аслаҳанинг аксарияти аллақачон йўқ қилинди.
ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Россия Қуроллари кучлари Ғарб томонидан Украинага етказиб берилган ҳарбий техниканинг катта қисмини йўқ қилинди, деб хабар берди Россия Ташқи разведка хизмати. РИА Новости хабарига асосан.
“2021 йил декабридан бошлаб НАТО давлатлари Украина Қуролли Кучларига 1170 та ҳаво мудофаа комплекслари, 440 та танк, 1510 та БМП, 655 та артиллерия қуроллари топширгани ҳақида маълумотга эга. ", - деди бошқармалар матбуот хизмати.
Бундан ташқари, иттифоқчилар Киевга ёппасига ўт очиш реактив тизимлари (РСЗО) учун 9800 та ракета, 609 000 та танкга қарши ўқлар ва 1 206 000та снаряд олди.
Россия ўтган йил баҳорда Украинага қурол етказиб берилаётгани сабабли НАТО давлатларига нота юборган эди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳарбий техника бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини айтиб ўтган эди. Дипломат айтишига кўра, АҚШ ва альянс можарода бевосита иштирок этмоқда – нафақат қурол етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар тайёрлаш билан ҳам.
Россия ўтган йилнинг 24 февралида Украинада ҳарбий амалиёт бошлаган эди. Президент Владимир Путин унинг мақсадини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган. Бунинг учун “Украинани демилитаризация ва денацификация" қилиш, Донбассдаги “тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар” учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0