Бугун фақат иккита вилоятда ёмғир ёғади

© Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиЎзбекистонда куз!
Ўзбекистонда куз! - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +5-10 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +8-10 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +2 даража совуқ +3 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0