Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 16 февралнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишОтряд добровольцев из Волгограда отправился в зону СВО
Отряд добровольцев из Волгограда отправился в зону СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 фев - Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ЛХРнинг Двуречная, Крахмалное ва Новоселовское, Харков вилоятининг Олшана аҳоли пунктларида УҚКнинг харбий хизматчилари ва техникасига зарба берди. Кун давомида душман йўқотишлари 65 тагача ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, бешта машина ва "Град" реактив тизимининг жанговар машинасини ташкил қилди.
Красний-Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Червоная Диброва ва Кузмино аҳоли пунктлари ҳудудларидаги душманнинг 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, учта зирҳли жанговар машина, тўртта пикап, БМ-21 "Град" реактив тизими жанговар машинаси, иккита Д-20 гаубицаси ва "Гвоздика" ўзиюрар гаубицасини йўқ қилди.
Д️онецк йўналишида "Жанубий" гуруҳ қўшинлари ҳужум давомида 135 тагача украиналик ҳарбий хизматчилар, иккита HIMARS (АҚШ) ракета тизими учурувчи машинасини, учта танк, учта зирҳли жанговар машина, саккизта машина, иккита Д-20 ва Д-30 гаубицаси, "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси, шунингдек АN/ТPQ-50 батареяга қарши радарини йўқ қилди.
ДХРнинг Верхнекаменское қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучларининг 54-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Жанубий Донетск ва Запороже йўналишларида "Восток" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Угледар ва Пречистовка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 55 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, тўртта зирҳли жанговар машинаси, иккита автомашинаси, шунингдек, Д-20 ва Д-30 гаубицаларини йўқ қилган.
Херсон йўналишида, батареяга қарши қарши кураш натижасида бир суткада қуйидагилар йўқ қилинди: "Акация" ўзиюрар гаубицаси ва "Мста-Б" гаубицаси. Бундан ташқари, Херсон шаҳри ҳудудида, Дудчани ва Берислав аҳоли пунктларида, 123 ва 126-ҳудудий мудофаа бригадаларининг тўртта ўқ-дорилар омбори ўққа тутилди.
Авиация, ракета қўшинлари ва артиллерия Авдеевка қишлоғи яқинида УҚКнинг 36-денгиз пиёда бригадасининг қўмондонлик пункти, Углесборочная қишлоғи яқинидаги 72-механизациялашган бригадасини, ДХРнинг Малиновка аҳоли пункти ҳудудида 102 ҳудудий мудофаа бўлинмаларини ва 118 ҳудудда жойлашган УҚКнинг 92 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди. Полтава шаҳри яқинида УҚКнинг ҳарбий техникаси учун ёқилғи-мойлаш материаллари омбори йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Харков вилоятининг Дорошовка қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-8 вертолётини уриб туширди. Кун давомида HIMARS (АҚШ) реактив тизимининг 4та ракетаси тутиб олинди.
Шунингдек, Донецкнинг Стелмаховка, Жовтневе, Олександривка, Новомаёрское, Херсон вилояти Яблоково, Харков вилояти Каланчак ва Кисловка аҳоли пунктлари ҳудудида Украинанинг 20 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 385 та самолёт, 209 та вертолёт, 3 152 та учувчисиз учиш аппарати, 404 та зенит-ракета тизими, 7 891 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1 024 та кўп сонли ракеталар, 4 111 та дала артиллерия қуроллари ва 8407 дона махсус ҳарбий техника.
Янгиликлар лентаси
0