Мудофаа вазирлиги "Град"лар ишлашини кўрсатди - видео

Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги "Град" ёппасига ўт очиш реактив тизимининг Украина Қуролли Кучлари позицияларига зарба беришини кўрсатди.
"Биз нишонларга урмоқдамиз. Кайфият яхши. Тайёрмиз ва охиригача ҳаракат қиламиз", - деди бўлинма взвод командири.
Маълумот учун, РСЗО "Град" - ёппасига ўт очиш реактив тизими собиқ Иттифоқда 1960 йилларда ишлаб чиқилган снаряд ва ракеталар билан зарба бериш тизими бўлиб у МДҲ давлатларида энг кўп тарқалган қуроллар турига киради. Ишлаб чиқарилган қуроллар сони - 8500дан ортиқ.
Масса - 13,7 тонна
Калибр - 122 мм
Ракеталар сони - 40 та
Минимал зарба бериш масофаси - 1600, 2500, 4000 м.
Максимал масофа: - 33, 40, 42 км. (снаряд турига қараб)
Зарба бериш ҳудуди - 145 км2.
Максимал баландлик бурчаги - 55°.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0