Янги ҳафтада беқарор об-ҳаво кузатилади – Ўзгидромет

© Unsplash/ Loren Guдождь солнце погода окно стекло небо тучи
дождь солнце погода окно стекло небо тучи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2023
Oбуна бўлиш
Республика бўйича вақти-вақти билан асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Ушбу хафта давомида Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Республика бўйича вақти-вақти билан асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, 16-17 февралда баъзи жойларда кучли ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
14-16 февралда республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Кечалари ҳаво ҳарорати 0-5 даражагача илиқ, кундуз кунлари асосан 6-11 даражагача илиқ атрофида бўлади. Республика шимолида ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари 5-10 даражагача совуқ, кундуз кунлари 0-5 даражагача илиқ, иккинчи ярмида эса кечалари 2-7 даражагача совуқ, кундуз кунлари 2-7 даражагача илиқ бўлади.
Пойтахтда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, 14-15 ва 17 февралда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади, 16 февралда ёмғир кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-3 даражагача илиқ, кундуз кунлари 7-10 даражагача илиқ атрофида бўлади.
Янгиликлар лентаси
0