Ўзгидромет сел келиши ҳақида огоҳлантирди
15:35 13.02.2023 (янгиланди: 20:52 13.02.2023)
© Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати Косонсой туманига сел келди
© Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати
Oбуна бўлиш
14-16 февралда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. 14-18 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Шунингдек, 14-16 февралда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.
14-18 февраль кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Аввалроқ ушбу хафта давомида Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво бўлиши кутилаётгани айтилган эди.