АҚШ Украинага ядро қуроли етказиб бериш ҳақида ўйламоқда
21:46 13.02.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023)
© Public domain/National Nuclear Security Administration / Nevada Site OfficeИспытание термоядерного взрывного устройства в США
Oбуна бўлиш
Америка раҳбарияти Россия ва Хитой олдидаги давлатларга ядро қуролини тарқатиш билан таҳдид қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 фев - Sputnik. Ваниҳоят, гумонлар тасдиқланди. Бир йил олдин, Мюнхен конференциясида Владимир Зеленский Европа раҳбарларига Будапешт меморандуми шартлари бажарилмаган деб ҳисоблашини ва Украина ҳам ўзини ушбу келишувни бажаришга мажбур эмас деб ҳисобламаслигига очиқ-ойдин шама қилган эди. Маълумот учун: Ушбу шартнома бўйича Украинанинг асосий мажбурияти - ядро қуролидан воз кечиш эди.
Аммо дунёда ҳеч ким ядро қуролини осонликча қўлга киритмаган, ҳаттоки қўлингизда керакли технология бўлса ҳам. Маълумки, Украинада бундай технология бор. Ядро қуролиги эга бўлиш учун сизга бирор кучли мамлакат “крыша” бўлиши керак. Киев бир йилдан буён Вашингтонга айнан шунга шама қилиб келмоқда.
АҚШ бунга анчадан бери қаршилик қилиб келаётган эди, чунки Будапешт шартномасини 1990 йилларда уларнинг ўзи биринчи бўлиб ёқлаб чиққан. АҚШ ўшанда СССР ядро қуроли собиқ Иттифоқ республикалари бўйлаб тарқалиб кетишидан жуда қўрқишган эди. Чунки бирор диктатор ҳукумат бошига келиб Европа ёки Америкага зарба беришга қарор қилса нима бўлиши – Вашингтонни чинакам даҳшатга соларди.
Лекин бугун, АҚш ахборот майдонида Украинага ядро қуроли бериш ёки уни ишлаб чиқаришга имкон яратиш мавзуси қандайдир енгиллик билан ёритила бошлади. Ва Америка “армияси овози” ҳисобланган The Washington Post биринчилар қаторида.
Уерда Йон Вулфшталь исмли АҚШнинг ядро қуролидан холи бўлиш бўйича мутахассиси Украинага ядро қуроли бериш ғоясини таҳлил қилган. Бир неча йил олдин Шимолий Кореясни ядро қуролидан маҳрум қилиш учун жон жаҳди билан курашган, лекин қўлидан ҳеч нарса келмаган мутахассис бугун бошқа қутбда.
"Украина бизнинг ваъдаларимиз асосида ядро қуролини топширди. Биз ундан қарздормиз" деб номланган мақола “Бугунги урушнинг ҳар қандай натижаси – Украина суверенитетини бузади ва у ядро қуролидан воз кечиб хато қилганини кўрсатади”, - деган сўзлар билан бошланади мақола.
Келажакда Украина мисоли, дунёда кўплаб мамлакатлар учун мисол бўлиши мумкин. Улар ўз суверенитетини сақлаб қолиш учун ҳам ядро қуролига эга бўлишни хохлаши мумкин, деб мулоҳаза юритади мутахассис.
Бир вақтнинг ўзида Вашингтон маъмурияти учинчи жаҳон уруши бошланиб кетишидан қўрқади ва шунинг учун очиқчасига Украина улар истаганича қурол етказиб бера олмайди. Ядро қуролларини тарқатмаслик бўйича мутахассис учун ушбу эҳтиёткорлик "қайғули ва афсусли" кўринади.
Хуллас, мутахассис Украинага "ҳамма нарса", жумладан, ядровий қурол ҳам берилса, у ҳолда глобал ядро уруши бўлади, агар етарлича қурол берилмаса - Украина ютқазади, деган хулосага келган. Бундай вазиятда, унинг фикрича ягона тўғри йўл – бу можарони иложи борича узоқроқ чўзиш ва ўшанда Россия албатта ютқазади. Бу украиналиклар учун жуда ёмон хабар, албатта, чунки “ғалаба”гача бирорта ҳам украиналик етиб бормаслиги мумкин.
Мақола антиқа хулоса билан якунланади – нима қилиб бўлса ҳам Россия ва Хитойни ядро арсеналларини қисқартиришга мажбурлаш. Бу, албатта, ўзига хос ёндашув: энг йирик ядровий давлатлар атрофини ҳарбий базалар билан ўраб олиб, очиқчасига урушлар бошлаш, “Шимолий оқим”даги каби диверсиялар уюштириш ва бир вақтнинг ўзида ҳеч нарса бўлмагандек музокаралар ва қуролларни қисқартиришга чақириш. Ҳа, албатта, биз сизни эшитдик.
Ядро қуролининг тарқалиши хатарлари ҳақидаги барча иккиюзламачи хулосаларга қарамай, америкалик мутахассиснинг матни Россияга нисбатан ниқобланган таҳдиддек эшитилади. “Сиз арсеналларингизни камайтиришинг керак, бу орада ядро қуролини қаерга ва кимга тарқатишимиз ҳақида ўйлаб кўрамиз” қабилида.
Яқинда АҚШнинг русофобиясида энг қутурган The Atlantic журнали худди шу мавзуда мақола чоп этди. Улар ҳам Россиянинг ғалабасидан жуда қўрқишади. Агар шундай бўладиган бўлса, таниқли журналист Эрик Шлоссер жамоатчиликни қўрқитади, турли давлатлар ҳам тўсатдан ядро арсеналига эга бўлишни хоҳлашади. Собиқ иттифоқ республикалари учун бу айниқса "васваса"га айланиши мумкин.
Бир вақтининг ўзида Хитойга қарши таҳдидлар ҳам кучаймоқда. "Японияда тонналаб ҳарбий плутоний бор, <…> у бир йил ичида ядро қуролини яратиши мумкин, - дейди Шлоссер. "Жанубий Корея икки йилда ҳам шундай қилиши мумкин. Тайван, агар хоҳласа, бир неча йил ичида ядро қуролига эга бўлади.”
Америкаликларнинг соф гангстер тилидан оддий ва тушунарли тилга ўгирилганда, буни қуйидагича тушуниш мумкин: Америка раҳбарияти дунёнинг йирик давлатларини уларнинг эшиги олдида ядро қуролини тарқатиш билан қўрқитмоқчи. Яхшиликча ядро қуролингизни бизга топширинг акс ҳолда ... Нима ҳам дердик, орзуга айб йўқ.