Қор, шамол ва яхмалак – бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

© Sputnik / Андрей Сорокин / Медиабанкка ўтишПокрытые инеем ветки ёлки
Покрытые инеем ветки ёлки  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2023
Oбуна бўлиш
Бугун Фарғона водийси бўйича баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, Фарғона водийси бўйича баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, шимолда -2-7 даража совуқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -1 даража совуқ, +1 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -2-7 даража совуқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0