https://sputniknews.uz/20230209/ukraina-harbiylari-halok-bolgan-xorijlik-yollanma-askarlarning-qollarini-kesib-tashlamoqda-32133742.html
Украина ҳарбийлари ҳалок бўлган хорижлик ёлланма аскарларнинг қўлларини кесиб ташламоқда
Украина ҳарбийлари ҳалок бўлган хорижлик ёлланма аскарларнинг қўлларини кесиб ташламоқда
Sputnik Ўзбекистон
Россия Тергов қўмитаси Украина томони ҳар қандай йўл билан хорижликларнинг шахсини яширишга ҳаракат қилаётганини маълум қилди. 09.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-09T15:28+0500
2023-02-09T15:28+0500
2023-02-09T15:28+0500
украина
ҳарбий
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
донецк халқ республикаси (дхр)
луганск халқ республикаси (лхр)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/06/32028226_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_a48132b0c22168e2a2409077f4c582ec.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Украина ҳарбийлари махсус ҳарбий операция давомида ҳалок бўлган хорижлик ёлланма аскарларнинг шахсий маълумотларини яшириш мақсадида уларнинг қўллари ва бошларини кесиб ташламоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Россия Федерацияси Тергов қўмитаси маълум қилди.Қайд этилишича, ўтган ҳафтада махсус ҳарбий операция зонасидан Луганскдаги суд-тиббий экспертиза бюросига ҳужжатларсиз уч кишининг жасади олиб келинган. Улардан икки нафарининг боши ва қўллари йўқ бўлган. Текширув давомида улардан мобил телефонлар топилган.Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, қурилмалардан олинган фото ва видео материаллар мазкур шахслар Польшадан келган ёлланма аскарлар эканлигини аниқлашга имкон берган. Танаси бутун бўлган жабрланувчилардан бирининг шахси тергов томонидан аниқлангани айтилмоқда.Кейинроқ ижтимоий тармоқларда марҳумга ўхшаш шахс топилган. Тергов қўмитаси Украина режимини қўллаб-қувватловчи хорижий ёлланма аскарларни айбланувчи сифатида жавобгарликка тортиш учун далиллар тўплашда давом этмоқда.
украина
луганск халқ республикаси (лхр)
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/06/32028226_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_05a88d45121106f1849f0a77fde9c98c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, ҳарбий, донецк халқ республикаси (дхр), луганск халқ республикаси (лхр)
украина, ҳарбий, донецк халқ республикаси (дхр), луганск халқ республикаси (лхр)
Украина ҳарбийлари ҳалок бўлган хорижлик ёлланма аскарларнинг қўлларини кесиб ташламоқда
Россия Тергов қўмитаси Украина томони ҳар қандай йўл билан хорижликларнинг шахсини яширишга ҳаракат қилаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Украина ҳарбийлари махсус ҳарбий операция давомида ҳалок бўлган хорижлик ёлланма аскарларнинг шахсий маълумотларини яшириш мақсадида уларнинг қўллари ва бошларини кесиб ташламоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Россия Федерацияси Тергов қўмитаси
маълум қилди. "Украина томони ҳар қандай йўл билан хорижликларнинг шахсини яширишга ҳаракат қилмоқда. Ҳалок бўлган ёлланма аскарларнинг жасадларини аниқлашни мураккаблаштириш мақсадида Украина Қуролли кучлари вакиллари уларнинг қўллари ва бошларини кесиб ташлашмоқда", - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ўтган ҳафтада махсус ҳарбий операция зонасидан Луганскдаги суд-тиббий экспертиза бюросига ҳужжатларсиз уч кишининг жасади олиб келинган. Улардан икки нафарининг боши ва қўллари йўқ бўлган. Текширув давомида улардан мобил телефонлар топилган.
Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, қурилмалардан олинган фото ва видео материаллар мазкур шахслар Польшадан келган ёлланма аскарлар эканлигини аниқлашга имкон берган. Танаси бутун бўлган жабрланувчилардан бирининг шахси тергов томонидан аниқлангани айтилмоқда.
Кейинроқ ижтимоий тармоқларда марҳумга ўхшаш шахс топилган. Тергов қўмитаси Украина режимини қўллаб-қувватловчи хорижий ёлланма аскарларни айбланувчи сифатида жавобгарликка тортиш учун далиллар тўплашда давом этмоқда.