Бугун республика бўйлаб ёғингарчилик кузатилади - Ўзгидромет

© Sputnik / Александр КряжевОсень, архивное фото
Осень, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, баъзи жойларга туман тушиши, айрим жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Бугун республиканинг бир қатор ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади. Ҳаво ҳарорати +20 даража илиқгача бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, бугун фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкентда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади,15-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +4-6 даража илиқ, кундузи +12-14 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ лди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -0-5 даража совуқ, кундузи +3-8 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0