Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 7 февралнинг асосий хабарлари

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишРабота гаубиц "Мста-Б" в южном секторе СВО
Работа гаубиц Мста-Б в южном секторе СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланмалар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 фев, Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида ЛХРнинг Новоселовское, Харков вилояти Ивановка, Берестовое аҳоли пунктлари ҳудудида Россия авиацияси ва "Ғарбий" қўшинлари гуруҳи артиллерияси УҚКнинг 14 ва 92 механизациялашган бригадалари бўлинмаларининг аскаралари ва техникасини йўқ қилди.
Душманнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари кун давомида 50 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, иккита зирҳли жанговар машина, тўртта машина ва Д-30 гаубицасини ташкил этди.
Красно-Лиман йўналишида ДХРнинг Новосадове, ЛХРнинг Невское, Червонопоповка ва Червоная Диброва аҳоли пунктлари ва Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида Россия авиацияси ва артиллерияси, шунингдек "Марказ" қўшинлари гуруҳининг 66-механизациялашган, 25-ҳаво-десант, 95-ҳаво-десант бўлинмаларининг зарбалари натижасидаУҚКнинг ҳужум ва 81-аэромобил бригадалари, 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машиналари ва иккита бошқа техникаси йўқ қилинди.
Донетск йўналишида Россия армиясининг "Жанубий" кучлар гуруҳи ҳужуми натижасида 90 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, тўртта зирҳли жанговар транспорт воситалари, "Град" реактив тизими ва МСТА-Б гаубицаси йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Донетск Халқ Республикасининг Илйичовка аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг артиллерия ўқ-дорилари омбори йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запороже йўналишларида "Восток" қўшинлари гуруҳининг артиллерияси Угледар ва Водияное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 1-танк ва 72-механизациялашган бригадалари аскарлари ва техникасига зарба берди.
ДХРнинг Разлив, Доброволе ва Новоэкономическоэ аҳоли пунктлари ҳудудларида тўртта ўқ-дори омборига зарба берилди. Душман йўқотишлари 80 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, битта танк, иккита зирҳли жанговар машина, иккита Д-20 гаубицаси, иккита Д-30 гаубицаси, шунингдек, "Гвоздика" ўзиюрар гаубицасини ташкил этди.
Херсон йўналишида, Россия артиллерияси душманнинг аскарлари ва техникаси тўпланган жойларга равишда ўқ узиши натижасида 20 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчилар, "Акация" ўзиюрар гаубицаси, шунингдек, Қуролли Кучларнинг ўқ-дорилар омбори. Херсон вилояти, Тарас Шевченко қишлоғи яқинидаги Украина кунига вайрон қилинган.
Россия ракета қўшинлари ва артиллерияси бир суткада 139 та ҳудудда душманнинг 86 та артиллерия бўлинмасини ўқ отиш позицияларида йўқ қилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ЛХРнинг Краснореченское, Артемовка, Житловка, Пшеничное, Нововодяное, Червонопоповка, Донетск Халқ Республикасининг Петровское ва Запорожье вилоятидаги аҳоли пунктлари ҳудудларида тўққизта Украина учувчисиз учиш аппаратларини йўқ қилди. Бундан ташқари, еттита HIMARS ва "Ураган" тизимлари ракеталарини уриб туширди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 382 та самолёт, 206 та вертолёт, 3 036 та учувчисиз учиш аппарати, 403 та зенит-ракета мажмуаси, 7 771 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1 010 та кўп сонли ракета тизимларининг жанговар техникаси, 4020 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8282 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0