Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

© pixabayДевушка идет под сильным дождем
Девушка идет под сильным дождем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра шанба куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, якшанба куни эса ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчилик тўхтайди.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Эртага республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, якшанба куни ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчилик бўлмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, якшанба куни ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғиши тўхтайди, фақат кечаси ва эрталаб марказий ва шарқий ҳудудларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари +0...+5 даража, баъзи жойларда -2 даражагача, кундуз кунлари +5...+10 даража атрофида бўлади.
Пойтахтда бугун кечга томон ва эртага вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Якшанба куни асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталаб бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Ҳарорат асосан кечаси +0...+3 даража илиқ, кундузи +7...+10 даража илиқ бўлади.
3-5 февраль кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Янгиликлар лентаси
0