Бугун айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

© Sputnik / Александр КряжевОсень, архивное фото
Осень, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2023
Oбуна бўлиш
Бугун республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ва шамол бўлишига қарамай, ҳаво ҳарорати +14 даражагача бўлади.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида баъзида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат +5...+10 даража бўлади, баъзи жойларда +12...+14 даражагача бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +9...+11 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +2...+7 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0